Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  115 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

ЕВРО-2000. Франция – Португалия учрашуви ёдингиздами? News

ЕВРО-2000. Франция – Португалия учрашуви ёдингиздами?

Tags :  Евро-2000
Бу ярим финал тўқнашуви бўлиб, ғалаба қозонган терма жамоани Европа чемпионати финали кутиб турарди.

Демак, Брюсселдаги ўйин тафсилотларини биргаликда ёдга оламиз. 

1984 йилги Европа чемпионати ярим финалидаги дуэлдан кейин, орадан 16 йил ўтгач, Франция ва Португалия терма жамоалари финал остонасида яна учрашишди. 

Франция амалдаги жаҳон чемпиони сифатида ЕВРОни ютган тарихдаги ягона жамоага айланишни орзу қилади. Бельгия ва Нидерландияда бўлиб ўтган турнирда Роже Лемерр жамоаси гуруҳ босқичидаги иккита ўйиндан сўнг чорак финалга чиқиш масаласини ҳал қилади, 1/8 финалда испанларияликлар устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишади. 

Францияликларни навбатда турнирни ажойиб ўтказган Португалия кутиб туради. Португалияликлар гуруҳда очко йўқотишмайди ва ҳеч қандай йўқотишларсиз етиб келади. 

Португалия 1984 йилги Европа чемпионати ярим финалида фарцияликлардан (2:3 ҳисобида) аламли мағлубиятга учраган. Улар бу учун қасос ола билганми? Брюсселдаги ўйин қуйида бу саволга аниқ жавоб беради.


Асосий ўйинчилар

Тьерри Анри: "Арсенал"нинг тезкор ҳужумчиси гарчи ҳали ўспирин бўлса-да, 1998 йилда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида Франциянинг энг яхши мерганига айланганди. "Тўпчилар" сафидаги дебют мавсумида 26 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиши билан биргаликда ЕВРО-2000 мусобақасида 2 та гол уради.


Нуну Гомеш: Португалияликларнинг асосий юлдузи Луиш Фигу эди, лекин қоида тариқасида голларни Гомеш урарди. ЕВРО-2000дан кейин "Фиорентина"га ўтган "Бенфика" ҳужумчиси ушбу Европа чемпионатида 3 та гол уради (шулардан 2 тасида туркияликларни ранжитган).


Зинедин Зидан: 1984 йилда Франция етакчиси Мишель Платини эди, бироқ 2000 йилда Зидан барчасини ўз гарданига олганди. Ўша Европа чемпионатида "Реал" ярим ҳимоячиси ҳар тарафлама ўзини намоён эта олган. У терма жамоа ўйинини назорат қилар, майдоннинг ҳар қандай қисмидан туриб жамоадошларини топа олар, моҳир техникаси ва нозик узатмалари билан ажралиб турарди. Шунингдек, Зидан "стандартлар"дан устамонлик билан фойдаланарди – исбот сифатида Испания билан баҳсдаги жарима зарбасини эслаш кифоя.


Нима содир бўлган?

Франция сардори Дидье Дешам терма жамоадаги 100-ўйинида ҳисобни очиши мумкин эди, аммо бунинг ўрнига тўпни тўғридан-тўғри Витор Байя томон тепади. 

19-дақиқада Нуну Гомешнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кутилмаган ва ажойиб зарбаси Фабьен Бартез дарвозасидан жой олади – 0:1. Португалияликлар шу тариқа ҳисобда олдинга чиқиб олади. 

Танаффусгача Анри деярди 11 метрлик масофадан гол уриб, ҳисобни тенглаштиради – 1:1.  

Иккинчи бўлимда Португалия вакили Абел Шавьернинг "иккинчи қават"дан йўллаган зарбасини Бартез қайтаради ва Францияни қутқариб қолади. Бу кўпчиликка худди 16 йил олдинги воқеани эслатади.

1984 йилда францияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да,  лекин бу сафар "олтин гол" қоидаси амалда эди, демакки, жамоалар қўшимча вақтда биттадан кўп гол ура олишмайди.

Вазият кескинлашиб боради, барчага қўшимча дақиқалардан кейинги пенальтилар серияси яқин қолгандек туюлади, аммо... Шавьер ўз жарима майдончасида тўпни қўл билан ўйнагани боис Португалия дарвозаси томон пенальти белгиланади. 


"Нуқта"га яқинлашган Зидан, пенальтини муваффақиятли амалга оширади – 2:1. Франция финалда!



Ўйиндан сўнг ким нима деган? 

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Зинедин Зидан: "Тўп нуқтада турганида, менда ҳеч қандай ўй йўқ эди. Биз икки соат ўйнадик, анча куч йўқотдик. Оёқларим озроқ оғриётганига қарамасдан, кучли зарба беришим шарт эди ва шундай қилдим".

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Марсель Десайи: "Бугун бизга омад кулиб боқмади. Кучлироқ эканлигимизни исботлаш учун ҳамма нарсани қилдик. Ўз вақтида амалга оширилган ўзгаришлар бизга ёрдам берди".

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Абел Шавьер: "Ҳаммамиз жуда хафамиз, чунки Португалия имижини ўзгартиришимиз керак эди. Аммо келажакда бизни янада кўпроқ ҳурмат қилишлари кераклигини исботладик".

Кейин нима бўлди?

Эртаси куни "L'Équipe" нашри "Олтин пенальти" номли мақолани чоп этди. Лемерр жамоаси шунчаки тўхтаб қолмади. Роттердамда бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда Давид Трезегенинг "олтин голи" туфайли Италия 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди.

Португалияликларга келсак, тўрт йилдан кейин улар Европа чемпионати финалида Грецияга ютқазишди. Шунга қарамай, 2016 йилги ЕВРОда Португалия терма жамоаси ўзини кўрсатди, улар францияликлардан тўлақонли ўч олишга муваффақ бўлишди. Португалияликлар "Стад-де-Франс"да бўлиб ўтган 2016 йилги Европа чемпионати финалининг қўшимча вақтларида мезбонлар устидан ғалаба қозона олишди – 1:0. Бу Португалия терма жамоасининг халқаро мусобақадаги илк ғалабаси эди.


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика