Latest news

18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  0 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  0 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  10 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  26 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  14 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1

Эвра Гвардиола ҳақида: "Албатта, сенда Хави, Иньеста, Месси бўлса, ЕЧЛни ютасан" News

Эвра Гвардиола ҳақида: "Албатта, сенда Хави, Иньеста, Месси бўлса, ЕЧЛни ютасан"

Собиқ футболчи Патрис Эвра "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиолани танқид қилди.

"Матбуот нима ёзаётганини доим ҳам ўқимайман. Бир дўстим жўнатиб қолди: "Балки Эвра иш излаётгандир", "Барселона" билан уларни тор-мор қилганмиз"... Ўшанда "Amazon Prime"га интервью берганимда Гвардиоланинг қўл остида ўйнаш учун характер керак, бўлмаса қийин бўлишини айтгандим ҳолос.

Гвардиола билан ишлаган футболчилар билан кейинчалик гаплашганимда улар ушбу мураббий билан ишлашда муаммолар келиб чиққанини айтганди. Мен ҳеч қандай ёмон гапни гапирганим йўқ, ўзим ҳақиқат деб билган гапни айтдим.

"Сити"да Гвардиолани яхши кўрадиган футболчини кўрганим йўқ. Пеп даҳо, фақатгина оддий инсон сифатида. У билан шахсан таниш эмасман. Гвардиолада фаолиятини якунлаган, шунчаки ўз ишини қилиб юрган Патрис Эвранинг кичик интервьюсига жавоб қайтариш учун вақт йўқ деб ўйлагандим. Бироз ажабландим.

Ўзимга келадиган бўлсак, менда бошқаларни кўра олмаслик ҳусусияти йўқ. Агар одамлар мени танқид қилишса, барчасига тайёрман.

У Хави, Месси ва Иньестаси бор жамоа билан барчасини ютди. Албатта, бундай таркиби бор жамоа билан ЕЧЛни ютасанда. Бироқ уларсиз Гвардиола бу турнирни юта олмаяпти", - деди Эвра.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика