Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  5 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди" News

Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 3-ўрин учун Францияга қарши ўйиндан сўнг (7:1) Украина терма жамоаси аъзоси Евгений Жук сайтимизга интервью берди.

"Францияга қарши ўйин жуда қийин ўтди. Гарчи ҳисоб йирик бўлса-да, беллашув 4 ёки 5-голга қадар биз учун жуда қийин ўтди. Унга қадар натижани сақлаб қолишга ва вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. 

Бу ғалаба биздан кўра мамлакат учун муҳимроқ. Биласизми, бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киевда тревога эълон қилинди ва шаҳар 5 соат давомида ўққа тутилди. Кўп портлашлар бўлди. Бутун Украина ракеталар ва дронлар таҳдиди остида эди. Ва бу нафақат бугун, балки икки йилдан ортиқ вақтдан бери содир бўлмоқда. Яна бир бор таъкидлайман, мазкур ғалаба биздан кўра мамлакат учун муҳимроқ. Чунки биз ҳозир шундай вазиятдамизки, олдинги сафдаги жангчиларимизга ижобий ҳис-туйғулар керак бўлади.

Жаҳон чемпионати ҳақида таассуротларимни сўз билан ифодалай олмайман. Бу биз учун ақл бовар қилмайдиган жараён. Ўйлайманки, мундиалда нималар қилганимизни англагунимга қадар бироз вақт керак бўлади", деди бугунги ўйиндаги дубль муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Украина жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика