"Эвертон" янги стадион қуради
25 oct 2018 11:41
News
Янги арена 2023/24 мавсумда ёки кейинроқ тайёр бўлиши кутилмоқда. Ливерпуль клуби анчадан бери ўзининг 40 минг мухлиси билан сиғими каттароқ бўлган стадионга кўчишни режа қилиб юрган эди.
Маълумотларга кўра, клуб бир йилдан сўнг шаҳар ҳукуматига арена қуриш учун мурожаат қилади. Режа бўйича, "ирислар" стадион қуриш учун ўз шартларига эга хусусий инвесторларни топади. Янги арена ўз бағрига 50-55 минг ишқибозни сиғдириши керак.
"Эвертон" ўтган йили Ливерпуль шаҳри раҳбарлари билан янги стадион учун ер борасида маслаҳатлашган эди. Клуб аренани Брэмли Мур Док туманида қурмоқчи, лойиҳа эса тахминан 560 млн еврога баҳоланган.
Link :
Source : The Guardian
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments