Latest news

12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  2 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6

«Эвертон» собиқ футболчиси умрининг охиригача қамоқда ўтиради. У терма жамоа мураббийи бўлиш учун пора берган News

«Эвертон» собиқ футболчиси умрининг охиригача қамоқда ўтиради. У терма жамоа мураббийи бўлиш учун пора берган

«Эвертон» клуби собиқ футболчиси Ли Тега Хитойда бир умрлик қамоқ жазоси тайинланди.

Фаолияти давомида «Эвертон», «Шеффилд Юнайтед» ва Хитой клубларида ўйнаган, 2019-2021 йилларда Хитой бош мураббийи бўлган. Хитой терма жамоаси ЖЧ-2022га чиқиш имконияти йўқотилгач ишдан бўшатилганди.

2022 йил ноябрь ойида Ли Те Хитой футболидаги йирик коррупцион текширувдан кейин қўлга олинганди.

Сўроқ вақтида у бир неча бор пора берганини тан олди – Хитой бош мураббийи бўлиш учун ҳам пул берганини маълум қилди. 2018 йилда Ли Те миллий терма жамоани бошқариш учун 3 миллион юань (тахминан 422 минг доллар) пул берган. Бундан ташқари Хитой иккинчи дивизионида келишилган ўйинларга алоқадор экан.

Бугун Ли Те коррупция учун бир умрга қамоққа ҳукм қилинди. Хитой футбол Федерацияси собиқ раҳбари эса 15 йил қамоқда ўтиради.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика