"Эвертон" ўз футболчисини "Челси"га 40 млн фунт эвазига сотмади News

"Эвертон" ўз футболчисини "Челси"га 40 млн фунт эвазига сотмади

"Эвертон" "Челси"нинг ҳужумчи Энтони Гордон борасида берган таклифини рад этди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, мерсисайдликлар 21 ёшли англияликни 40 миллион фунт эвазига сотишни рад этди.

"Челси" музокараларни давом эттирмоқчи ва трансфер нархини пасайтириш учун "Эвертон"га пулдан ташқари бир ёки бир неча футболчиларини Гордонга алмашинув сифатида бермоқчи.

Гордон — "Эвертон" тарбияланувчиси. У ўтган мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 18 миллион фунтга баҳоламоқда.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика