"Эвертон" Мойзе Киндан сўнг Иван Ракитични ҳам харид қилиши мумкин
06 aug 2019 12:08
News
"Эвертон" Мойзе Киндан сўнг Иван Ракитични ҳам харид қилиши мумкин
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
31 ёшли футболчи учун "Эвертон" клуби жиддий рақобатга киришган.
Каталонияликлар Френки Де Йонг келганидан сўнг уни сотиб юборишга қарши эмаслар.
Ракитичнинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар амал қилади.
Хорватиялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафига 2014 йилда "Севилья"дан ўтган эди. У бундан олдин "Базель" ва "Шальке 04" клубларида ўйнаган.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments