Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди News

"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди

Испаниянинг "Реал Сосьедад" жамоасида тўп тепаётган япониялик вингер Такефуса Кубо Англиянинг "Эвертон" клуби эътиборини тортди.

Бу ҳақда "Liverpool World" хабар берди. 

Сан-Себастьян клуби президенти Хокин Аперрибай бу маълумотга қуйидагича изоҳ берди:

"Кубо, Браис [Мендес] ва [Алекс] Ремиро ҳақида миш-мишлар бор. Бизда улар бўйича ҳеч қандай таклиф йўқ. Бозор шовқини... Мен бозор шовқини нима эканлигини билмайман".

Мавсум оралиғида Мартин Зубименди "Реал Сосьедад"ни тарк этиб, 65 миллион евро эвазига Лондоннинг "Арсенал" жамоасига ўтди.

24 ёшли Кубо ўтган мавсум клублар миқёсида 52 ўйинда қатнашиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика