Latest news

14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  20 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  2 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  22 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1

Еттию олти, Абрамов ютди! News

Еттию олти, Абрамов ютди!

"Локомотив" ҳамда "Ал-Садд" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ОЧЛ. 4-тур. "C" гуруҳи
“ЛОКОМОТИВ” – “АЛ САДД” 5:0
8 апрель 2015. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
Ҳакам
лар:
Ким Донг Жин (Ж.Корея), Чой Мин Бёнг  (Ж.Корея), Банг Ги Ёл (Ж.Корея), Сивакорн Пу-Удом (Таиланд)
Ҳакамлар эксперти:
Абдулраҳмон Ал Зайед (С.Арабистони)
Учрашув комиссари:
Др. Ту Ксилианг (Хитой)

Голлар:
Марат Бикмаев 7, - 1:0. Марат Бикмаев 14, - 2:0 (Ж.Ҳасанов (катта).Санжар Шоаҳмедов 55, - 3:0 (Марат Бикмаев). Дамир Кояшевич 77, - 4:0 (Темурхўжа Абдухолиқов). Руслан Корян 90+1, - 5:0 (Дамир Кояшевич)

"Локомотив":
12. Маъмур Икромов, 3. Шавкатжон Муллажонов, 8. Сардор Мирзаев, 10. Марат Бикмаев (7. Руслан Корян, 65), 13. Лутфулла Тўраев, 16. Жасур Ҳасанов (кичик), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов (99. Дамир Кояшевич, 75), 28. Икром Алибоев, 31. Неманья Яничич, 77. Жасур Ҳасанов (каттаси) (11. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 63).

Заxира:
1. Игнатий Нестеров, 18. Тимур Копадзе, 24. Иброҳимжон Раҳимов, 33. Олег Зотеев

"Ал-Садд":
22. Наим Муҳаннад, 3. Хасан Абдулкарим, 6. Муҳаммад Касола, 8. Али Асад, 9. Муруқи, 10. Иброҳим Ҳалфан, 11. Алҳайдос Ҳасан, 32. Графите (20. Юсуф Аҳмад, 74), 39. Нодир Белхож, 40. Ли Жун Су, 70. Муҳаммад Мусааб (37. Хамза Санхожи, 70).

Заxира:
1. Шииб Саад, 18. Омар, 80. Абдулла Али, 94. Ҳамад Мансур, 96. Абдулраҳмон Даҳери


                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув тугади. "Локомотив" 5:0 ҳисобида зафар қучди!

90+2. Кояшевичнинг пасидан сўнг Руслан Корян рақиб жарима майдонига кириб борди ва дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб гол урди - 5:0

90+1. ГООООООООООООООООООООООООЛ! 5:0. Руслан Корян!!!!

90.
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

88. ЗАРБА! Муркуи сал қолса ҳисобни қисқартиради, Яничич дарвозани голдан сақлаб қолди

85.
Бугунги ўйинни томоша қилиш учун 3852 нафар томошабин келди

83. Ўзгариш. "Ал Садд".
Халфан Иброҳим ўрнига Умар тушди

82. Огоҳлантириш. "Локомотив".
Руслан Корян

79. ЗАРБАААААААААААААААААА! Юсуф Аҳмад жарима майдони ичидан зарба берди, Яничич тўп йўлига ўзини қалқон қилди

77. Абдухолиқов чап қанотдан катта тезликда жарима майдонига кириб бориб тўпни Кояшевичга узатди, Дамир дарвозани ишғол қилди - 4:0.

77. ГООООООООООООООООООООЛ! 4:0. Дамир Кояшевич!

75. Ўзгариш. "Локомотив".
Санжар Шоаҳмедов ўрнига Дамир Кояшевич тушди

74. Ўзгариш. "Ал Садд".
Графите ўрнига Юсуф Аҳмад тушди

73.
Графите ҳужумда Яничичга нисбатан қўпол ўйнади, ҳакам ўйинни тўхтатди.

71.
Бурчак тўпини мезбонлар амалга оширишди, ҳужумда қоида бузилди

70. Ўзгариш. "Ал Садд".
Мусаб Муҳаммад ўрнига Ҳамза Сенхажи тушди

69.
Муркуининг чап қанотдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

68. ЗАРБАААААААААА! Икром Алибоевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

65. Ўзгариш. "Локомотив".
Марат Бикмаев ўрнига Руслан Корян тушди

63. Ўзгариш. "Локомотив".
Катта Жасур Ҳасанов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди

61. ЗАРБАААААААААА! Марат Бикмаев жарима майдони ёнида тўпни дарвозага йўллади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

59. ЗАРБАААААА! Сардор Мирзаевнинг жаримадан йўллаган зарбасии бирозгина ноаниқ кетди!

58. Огоҳлантириш. "Ал Садд".
Муҳаммад Касола

55. Шоаҳмедов тўпни Бикмаевга узатди, Марат рақиб жарима майдони ичида пауза қилди ва Санжарга тўпни қайтариб берди, Шоаҳмедов осонлик билан ўнг бурчакни нишонга олди - 3:0.

55. ГОООООООООООООООООООООЛ! 3:0. Санжар Шоаҳмедов!!!

54. "Локомотив"нинг ҳужуми...катта Ҳасанов чап қанотдан рақибни алдаб ўтиб тўп оширди, Бикмаевгача тўп ўтмай қолди! 

52.
"Ал Садд" бурчак тўпини амалга оширишди, ҳимоячиларимиз ўз ўрнида

49. Хавфли вазият! Лу Жунг Су дарвозабон билан бир бирини тушанмаяти, Шоаҳмедов бундан фойдаланиб қолиши мумкин эди

47. ЗАРБААААААААААААА! Шоаҳмедов жарима майдони ичидан зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!


45+2. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Локо" олдинда - 2:0

45+
1. Халфаннинг зарбасини Икромов ушлаб олди.

45+1.
Икром Алибоев Муркуини йиқитди. Тайм сўнггида рақибда жарима тўпи

45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

44. ЗАРБАААААААА! Ҳасан Ал Ҳайдоснинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

41. Огоҳлантириш. "Ал Садд".
Мусаб Муҳаммад

41.
Белхож жарима тўпини амалга оширди, Шоаҳмедов тўпни қайтарди.

39. ЗАРБАААААААААААААААААА! Дарвоза тўсини! Санжар Шоаҳмедов чамаси 25 метрлардан дарвоза томон кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

36.
Графите Халфанга тўп узатди, ўйиндан ташқари ҳолат

35. "Локомотив"нинг тезкор қарши ҳужуми, Икром Алибоев катта тезликда олдинга ўтди, аммо тўпни ҳеч кимга узата олмади...

34.
Ҳакамнинг қарорлари мухлисларга ёқмаяпти...Мирзаев ҳужум бошлаётганда қоида бузилди деб топилди

33. Хавфли вазият! Халфаннинг пасидан сўнг Графите жарима майдонига кириб борди ва ҳаволатиб тўп узатди, Икромов тўпни ушлаб олди

32.
Катта Жасур Ҳасанов чапдан тўпни узатди, ҳимоячилар тўпни қайтарди. Кичик Ҳасановнинг ўнгдан узатган тўпи ноаниқ чиқди

31.
Шоаҳмедов марказда Халфанни йиқитди

28. Огоҳлантириш. Ислом Тўхтахўжаев
вақтни чўзгани учун

27. Огоҳлантириш. Лутфулла Тўраев
ҳакам билан гап талашгани учун

26.
Ҳуштакдан сўнг дарвозага зарба бергани учун Икром Алибоев огоҳлантирилди

26. Хавфли вазият! Кичик Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Санжар Шоаҳмедов зарба бера олмай қолди...

25.
"Локомотив"нинг ҳужуми...Жасур Ҳасановнинг пасидан сўнг ўнг қанотдаги Жасур Ҳасанов зарба берди, бироз ноаниқ.

23. ЗАРБААААААААА! Графите жарима майдони ичидан зарба берди, яхшики тўп ноаниқ кетди!

20.
Икром Алибоев жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, ноаниқ!

17.
"Ал Садд" бош мураббийи Ҳуссайин Амотта майдон четида асабийлашмоқда.

16.
Қатарликлар ҳужумга ўтишди, аммо Графите томон тўп етиб боргани йўқ.

14. Тўраев тўпни чапга катта Ҳасановга узатди, унинг жарима майдонига узатган тўпини Бикмаев тўхтатиб олиб дарвозага йўллади - 2:0.

14. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! БИКМАЕВ! 2:0

12.
Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Маъмур Икромов тўпни муштлари билан қайтариб юборди

10.
"Локо" анча шижоат билан ўйнамоқда...Алибоев анча фаол. Катта Ҳасановга қулай имконият бўлганди, аммо у зарба бера олмади

9.
Кичик Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо қоида бузди ва ҳужум тўхтади

7. Сардор Мирзаев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Икром Алибоевнинг зарбасини дарвзабон қайтарди, қайтган тўпни Бикмаев дарвозага йўллади - 1:0.

7. ГОООООООООООООООООООООООЛ! МАРАТ БИКМАЕВ!

4.
Лутфулла Тўраев яна рақибни йиқитди, яна хавфли жарима тўпи. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди

3.
Муркуи жарима майдони ёнида йиқитилди, Ҳасан Ал Ҳайдоснинг зарбасини Тўраев майдон ташқарисига чиқариб юборди

2. Хавфли вазият! Кичик Жасур Ҳасанов ўнгдан тўпни жарима майдонига узатди, дарвозабон ва ҳимоячи тўқнашиб кетишди, аммо унинг ёнида "Локо"дан ҳеч ким йўқ эди!

1.
"Локо" баҳсни ҳужумкор бошлади. Чап қанотдан катта Жасур Ҳасанов жарима майдонига киришга уринди, йўқ ўхшамади

1. Учрашув бошланди!

-
Ўйинни оқ либосдаги "Локомотив" бошлаб берадиган бўлди. Дастлабки бўлимда "Ал Садд" ўнг томонда ўйнайди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. "Локомотив" стадионидан репортажимизни бошлаймиз. ОЧЛ 4-тури доирасида "Локомотив" Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади.

- Учрашув соат 16:00да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика