Latest news

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  79 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  14 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Это'О учун ким энг зўри? Гвардиола, Моуриньо эмас умуман бошқа инсон News

Это'О учун ким энг зўри? Гвардиола, Моуриньо эмас умуман бошқа инсон

Самюэль Это'О футбол тарихидаги икки машҳур мураббий Пеп Гвардиола ва Жозе Моуриньо ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.

"Гвардиола қўл остида мен футбол ўйнашни ўрганганман. У ўз қўл остидаги футболчиларга доимо дунёнинг энг яхшилари деб қараган. Аммо у доимо муҳим ўйинларда ютқазиб қўяди.

Моуриньонинг миясида эса барча унга бўйсуниши ва одатларига тоқат қилиши керак деган фикр ётади. Жароҳатимни даволаганимдан кейин у мени бир ой захирада ўтиришга мажбур қилди ва кейинчалик у мени ўз хонасига чақирди. Ўшанда у барча ишни мен учун қилаётганини, жароҳатим борасида шифокорлар билан гаплашиб шу қарорга келганини айтди. Кейинчалик яна асосий таркибга қайтиб, ўзимнинг юқори ҳолатимни тиклаб олдим. Ўшанда Моуриньо тўғри йўл тутганини билдим.

Моуриньо билан биз барча совринларни ютдик. Аммо улардан бирини танлаш? Уларнинг иккиси ҳам ажойиб мураббийлар. Аммо, мен учун мактабдаги мураббийим Луис энг зўри", - деди Это'О.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика