Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Етим қолган 95лар! News

Етим қолган 95лар!

Кеча кечга яқин янграган хабар тўғриси мени ҳайрон қолдирди. Сергей Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи этиб тайинланибди.
Клуб раҳбарияти нима сабабдан бундай қарорга келганидан маълумотга эга эмасмиз. Тўғри, Александр Волков вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган, натижалар ҳам чакки эмасди. Бироқ кеча жамоани Сергей Лушан қабул қилиб олди.

Клуб расмий сайти бу ҳақда хабар ҳам чоп этди. Лушаннинг бош мураббий этиб тайинланишига ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ. Чунки Сергей Ивановични Россия футболидан қайтариб олиб келган айнан “Бунёдкор” бўлади. Айнан “Бунёдкор” унга ўзбек футболи эшикларини бошқатдан очди. Лушан келгач, шу ерда футболчилик фаолиятини тугатди ва мураббийликни бошлади.

Клуб озми-кўпми уни ўқитди, аввалига алоҳида гуруҳ билан ишлаган Лушан кейинчалик “Бунёдкор” футбол мактаби директори даражасига кўтарилди. Бу йилдан эса 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини қабул қилиб олди. 4-5 ойча ишлади ҳам, аммо кеча “Бунёдкор” бош мураббийи бўлди.

Ана энди савол туғилади: Сергей Лушан бундан буён “Бунёдкор”ни бошқаради, лекин унда ёшлар терма жамоамизнинг тақдири қандай кечади? Умуман олганда, Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи бўлганидан Мираброр Усмоновнинг хабари борми? Агар у киши хабардор бўлса, буни қандай қабул қилдилар?

Бизга маълум бўлишича, бугун ЎФФ президенти мураббийлар кенгашини йиғади ва шунда ҳаммаси ҳал қилинар экан. Нима бўлган тақдирда ҳам, клуб қарор қабул қилиб бўлди ва бундан кейин “Бунёдкор” натижалари учун Лушан жавоб беради. Терма жамоанинг Осиё чемпионатидаги иштироки учун ким жавоб бериши эса бугун маълум бўлади.

Хабарингиз бор, бу жамоа билан аввалига Алексей Евстафеев ишлаб келаётганди, бироқ тушунарсиз сабабларга кўра Евстафеев жамоа билан хайрлашди ва ЎФФ ўрнига Сергей Лушанни қўйди. Энди йигитлар янги мураббийга ўрганамиз деган бир пайтда Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи бўлди. Натижада 1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган термамиз отасиз қолган жамоага ўхшаб қолди. Айтайлик, Лушан 95 ларни бошқаришда давом этгани билан бор эътиборини тўлиқ шу жамоага қарата олмайди. Чунки у эндиликда “Бунёдкор” учун масъул. Шундай экан, катта эҳтимол билан U-19 терма жамоасига янги мураббий тайинланса керак.

Бу жамоамиз 9-23 октябрь кунлари Мьянмада ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Ўзбекистон ўз гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезия билан баҳс олиб боради. “Етим қолган болалар”ни у ёққа ким олиб боради, қандай мақсад учун курашилади, бу каби саволлар ҳамон очиқлигича қолмоқда.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика