Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  26 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Эътиборсиз қолган Рустам Акрамов News

Эътиборсиз қолган Рустам Акрамов

1994 йил Осиё ўйинларида миллий терма жамоасиз бош мураббийи сифатида зафар қучган Рустам Акрамов айни пайт жуда қийин аҳволда.

Бизга маълум бўлишича, футбол профессори Рустам Акрамович Акрамов ётоқдан тура олмайдиган ҳолга келиб қолган. У киши 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан кейин руҳан сиқилиш ҳолатига тушиб, ҳатто инсультни бошдан ўтказди. Инсульт бу - бош мия қон айланишининг критик бузилиши бўлиб, одам эс-ҳушини йўқота бошлайди. 

Бунинг натижасида ҳатто бошқаларни танимайдиган даражага келиб қолади. Рустам Акрамовда шундай ҳол кузатилди. У киши ҳаракатсиз ҳолатга келиб қолди, юриши қийинлашди, ўрнидан турса ҳам жуда секин қадам ташлаб юра бошлади, ҳозирги пайтда эса ётоққа михланиб қолган. 

Бизгача етиб келган маълумотга кўра, футбол профессоридан бугунги кунда фақат у кишининг қизи хабар олиб турибди. Рустам Акрамовични кимдир яхши кўради, кимдир ёмон кўради, лекин хоҳлаймизми-йўқми, у киши ўзбек футболи учун кўп ҳисса қўшган мутахассислардан. 

Афсуски, футболимиздаги энг ёмон иллатлардан бири - ёши ўтганларни кераксиз буюмдек ўз ҳолига ташлаб, улар ҳолидан хабар олмаслик. Балки ЎФА Рустамов Акрамов аҳволидан хабар олиб тургандир, лекин бу ҳақда аниқ гап айтиш қийин. Ҳар ҳолда у кишини жуда ночор ҳолатда деб эшитдик. 

Фахрийлар ҳолидан хабар олиш аввало ЎФА зиммасидаги иш ҳисобланади. Бугун яхши ишлаб турган кадр, эртага мазаси қочиб ҳеч нарсага ярамай қолиши мумкин. Қолаверса, вақт - шафқатсиз ҳакам, ҳаммамиз эрта-индин қариймиз, кимдир тўшакка михланиб қолиши мумкин, мана шу пайт ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолишдан ЎЗИ асрасин.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика