Етакчилар сафда: А Серия 34-тур якунлари
27 apr 2022 12:00
News
Етакчилар сафда: А Серия 34-тур якунлари
"Интер" "Рома"ни мағлуб этди
"Интер" ўйинни фаол билан бошлади, Чалханоглу узоқдан хавфли зарба берди, Лаутаро эса тўпга бироз улгурмай қолди. "Рома" бунга жаримадан берилган зарба билан жавоб қайтарди. Жанлука Манчини тўпга боши билан хавфли зарба берди, бироқ тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Аммо барибир "Интер" кескинроқ ҳужум қилди. Тайм ўрталарида Чалханоглу Дюмфрисни кўриб, унга пас берди, Дензел эса форвард позициясидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Интер" тап тортмай ҳужум қилишда давом этди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Иван Перишич қанотда турган Брозовичга тўпни узатди, у эса марказга тўпни ошириш ўрнига ўзи гол уриб қўяқолди.
"Рома" 2-таймда энергияга тўлган ҳолда майдонга тушди. Аммо 5 дақиқадан сўнг яна бир голни қабул қилиб олди. Хакан Чалханоглу бурчакдан ажойиб зарба берди, Лаутаро ҳаммадан юқори сакраб, боши билан гол уришга эришди. "Рома" ўзини йўқотиб қўйди ва ҳужумга ўтди. Аввалига Пеллегрини узоқдан зарба берди, кейин эса "бўрилар" Ханданович дарвозасига бир неча бор зарба йўллашди. Элдор Шомуродов 85-дақиқада Мхитарянга пас берди, у эса гол уришга муваффақ бўлди. Натижада "Интер" ғалабасини қўлга киритди.
"Милан" сўнгги паллада ғалабани илиб кетди
"Рома" мағлуб бўлганини билган "Лацио" ғайрат билан олдинга интилди. Сергей Милинкович-Савич 4-дақиқада Чирога пас пас берди, Иммобиле эса А Сериядаги 25-голини ҳисобига ёздириб қўйди. "Милан" дарҳол ҳисобни тенглаштиришга киришди. Аввалига Жиру боши билан тепган тўпи дарвоза тепасидан ўтиб кетди, кейин эса Леао Калюлюнинг ажойиб узатмасини дарвоза устунига қараб тепди.
2-тайм бошида Леао қанот бўйлаб югурди ва марказда турган Жируга тўпни оширди. У эса имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Мессиас олдинга ўтди ва узоқ бурчакка зарба берди, аммо мўлжалда бироз адашди. "Милан" тажовузкор ўйин кўрсатди, "Лацио" эса бунга жавоб қайтаришга бироз қийналди. Захирадан майдонга тушган ўйинчилар ҳам баҳсни анча жонлантириб юборишди. Ребич ва Салемаркис хавфли вазиятлар яратишди. Майдонга тушган Златан бир неча дақиқа ичида яхшигина имкониятга эга бўлди, лекин ҳимоячи охирги паллада тўп йўлига ўзини отди. Аммо барибир "Милан"нинг кучи устунроқ келди. Златан Ибрагимович жарима марказига тўпни оширди, Сандро Тоналли эса бир ҳаракат билан тўпни қабул қилди, иккинчи ҳаракат билан ғалаба голини урди. "Милан" етакчи бўлиб қолмоқда, "Лацио" эса "Рома"дан ўзиб кетиш имкониятини унумли фойдалана олмади.
"Ювентус" кичик ҳисобда "Сассуоло"ни енгди
"Кекса синьора" Италия Кубогидан сўнг бу баҳсга яхши кайфиятда, аммо у қадар яхши бўлмаган спорт формасида етиб келди. Натижада, ўйин стартида "нероверди" фаолроқ кўринди. Аввалига Распадори тўпни дарвоза тўққизлигига айлантириб жойлаб қўйишига бир баҳя қолди. Кейин Беррарди узоқ масофадан Шенснини текшириб кўрди. Кўп ўтмай, Скамаккада зўр вазият бўлди. Ҳужумчи дарвозабоннинг ҳаракатига қарама-қарши йўналишда тўпни йўлласа-да, "Ювентус" голкипери бу сафар ҳам жамоасини қутқариб қолди. Меҳмонлар ҳам имкон топилганда ҳужум қиларди. Дибала ва Моратада имконият бўлди. Ҳисобни эса барибир "Сассуоло" очди. Распадори Беррарди билан девор услубида ўйнаб, ўткир бурчакдан зарба берди. Аммо "нероверди"нинг хурсандчилиги узоқ чўзилмади. Ҳимоячи тўпни йўқотди, чаққон Закария уни чўзиб ўтирмай Дибалага йўллади, аргентиналик эса ўзининг "фирменний" зарбаси билан узоқ бурчакни нишонга олди ва мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим бошидаёқ Мората бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади, лекин Консилья ажойиб ҳаракати билан уни қайтаришни уддалади. Бироз ўтиб яна Альваро зарбага имкон топди, бироқ бу сафар ҳам ниятига етолмади. "Сассуоло" ҳам номдор рақибдан чўчимай олдинга борарди. Кирьяполус узоқ масофадан зарба берганида тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. Мойзе Киннинг майдонга тушиши ўйинни анча жонлантириб юборди. Иккинчи уринишда у Алекс Сандронинг узатмасидан кейин рақибларини чалғитиб, қулай нуқтага чиқиб борди ва тўпни кипернинг оёқлари орасидан дарвозага йўллади. "Ювентус" муҳим ғалабани қўлга киритди ва "Наполи"га яқинлашиб олди.
"Эмполи" "Наполи"
Мезбонлар ўйинни шу қадар яхши бошлашдики, 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди. Бурчак зарбасидан кейин Пинамонти мўлжалда бироз адашди. "Наполи" секин-аста ўйинни тенглаштира олди. Инсиньенинг узатмасидан кейин Фабиан Руис айёрона зарбаси гол бўлишига сал қолди. "Наполи" босимни орттириб борди ва охири ниятига етди. Лозанонинг қанотдан узатган тўпини Осимхен атайин ўтказиб юборди ва Мертенс бўлим сўнгида ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим "Наполи" ҳужумлари билан бошланди ва қисқа вақт ичида улар ўз самарасини берди. Ангусси рақибнинг узатмасини илиб кетди ва рақиб жарима майдонига етай деганда, тўпни Инсиньега узатди, дарвозабон Лоренсонинг зарбаси олдида ожиз қолди. "Наполи" масалани ҳал қилиб бўлгандек эди. Қўшимчасига неаполликлар ҳужум қилишдан тўхтамасди. "Эмполи" эса сўнгги 15 дақиқаликда уйғонди. Кетма-кет рикошетлардан кейин тўп Хендерсонга келиб тушди ва у Мерет қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Бу вазият посбонга қаттиқ таъсир қилди шекилли, бир неча дақиқадан кейин у ўта қўпол хатога йўл қўйди. Тўпни узоқлаштираётганда Мерет Пинамонтининг қорнини "пойлади" ва тўп дарвоза тўрига бориб тушди. "Наполи" дарҳол ҳужумга ташланди ва гол урмоқчи бўлди. Бироқ амалда қарши ҳужумни ўтказиб юборди. Байрами қанотдан ҳимоячилардан қочиб кетди ва Пинамонтига голли узатма етказиб берди. "Эмполи" драматик баҳсда ғалаба қозонди, "Наполи" эса скудеттодан умидини узган кўринади...
"Аталанта" "Венеция"ни таслим этди
Бергамоликлар илк сониялардаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо жарима зарбасидан кейин Фройлер ва Паломино ҳужумга нуқтани ким қўйишини келиша олишмади. "Венеция" эса гол уришни уддалади. Бироқ такрорий лавҳа томоша қилингач, Анри тўпни қўли билан ўйнагани маълум бўлди. "Аталанта" аста-секинлик билан рақибни қамал қиларди, аммо совуққонлик ва сўнгги паллаларда аниқ ҳаракат етишмасди. Мисол учун, Хатебур, бир қарашда гол бўладиган зарба берганди, лекин ҳимоячи бўш қолган дарвозадан тўпни қайтариб юборди. Шундай бўлса-да, меҳмонлар танаффусгача гол уришни уддалашди. Кутилмаганда тўп Пашаличга келиб тушди ва Марио мўлжалда адашмади.
Танаффусдан қайтгач, Муриэлнинг юриши муваффақиятли якунланди. У қанотдан олдинга ўтиб борди ва тўпни Сапатага етказди, Дуван эса оёғини қўйиб қўйса бўлди эди. Бироз ўтгач, колумбияликлар ролларини алмашишди. Сапата энди Муриэлни қулай вазиятга чиқарди, бироқ Луиснинг уринишидан кейин тўп дарвоза устунига тегди. Шу кеча Муриэль ўз голини барибир урди, Заппакостанинг узатмасидан кейин ҳужумчи боши билан тўпни дарвозага йўллади. "Венеция" таслим бўлмаганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Натижада жамоа ҳаракатлари учун тақдирланди ва йирик мағлубиятдан қутилиб қолди. Аммо кўпроғига вақт қолмаганди. "Аталанта" ушбу ғалаба орқали еврокубоклар зонасига яқинлашиб олди.
Сергей Румянцев
Comments