Latest news

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  16 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  67 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Етакчи ортидан қувиб: А Серия 19-тур превьюси News

Етакчи ортидан қувиб: А Серия 19-тур превьюси

Бугун А Сериянинг навбатдаги тур учрашувлари старт олади.

"Салернитана" - "Наполи"

Ўтган турдаги ўта омадсиз ўйиндан кейин икки кунлик истеъфодан кейин Давиде Никола "Салернитана" таркибида ўзгариш қилиши деярли аниқ. Жамоа 4 ҳимоячи билан ўйнаса керак. Устига-устак Фацио ва Маццоки иштирок эта олишмайди, Бронннинг ўйнаши эса сўроқ остида. 

Спаллетти эса кичик жароҳатини даволаётган Хвича хизматларидан фойдалана олмайди, шундай экан унинг қанотдаги ўрнини Политано эгаллайди. Ҳужумдаги яна бир жой учун Распадори ва Элмас ўртасида кураш кечади, назаримизда, македонияликнинг бу борадаги имкониятлари бироз юқорироқ.

Ўтган сафар "Наполи" ўз уйида осонлик билан "Салернитана"ни мағлуб этганди (4-1). Аслида ҳозир неаполликлар сафарга боришсада, яққол фаворит саналишади. Жамоа тасодифан биринчи ўринда эмаслигини исботлаб, юқори даражадаги ўйин намойиш этмоқчи. Қўшимчасига мезбонлар ҳимоядаги муаммоларини қисқа вақт ичида буткул ҳал қилиб улгуришмаган бўлса керак.


"Специя" - "Рома"

Николау дисквалификация туфайли, Зут жароҳат сабаб ўйинда иштирок этолмайди. Шу сабабли дарвозани Дронговски қўриқлаши аниқ. Шунингдек, Кивиор "Арсенал"га кетганини таъкидлаш лозим. Бундан келиб чиқадики Готти ҳимоя борасида жиддий бош қотиришига тўғри келади. 

"Рома" асосий таркибига Ибаньес қайтса керак, у Кумбуллани алиштиради. Дисквалификация сабаб Заньоло ўйинни томошабинлар орасида кўради, шунинг учун Дибала ҳужумда Абрахамга ёрдам беради, Кристантенинг ёнида эса марказда Матич ҳаракат қилса керак.

Аввалги учрашувда "Рома" 1-0 ҳисобида зафар қучган. Римликлар бу сафар ҳам фаворит. Бу ерда "Специя"нинг ҳимоядаги муаммоларини ҳам унутмаслик зарур. "Рома" айнан рақиб ҳимоясидаги заиф нуқталарни излашини кутса арзийди деб ўйлаймиз.


"Ювентус" - "Аталанта"

Влахович, Погба ва Куадрадо узоқ танаффусдан кейин аста-секин сафга қайтмоқда, бу сафар улар ўйинни захира ўриндиғида бошлашса керак. Бонуччи ва Де Шильо эса ўйнамаслиги аниқ. Аллегри ҳужумда Ди Мария, Милик ва Костич учлигига ишонч билдириши кутилмоқда. 

Копмейнерс аввалги баҳсда сариқ карточка ишлаб олган, у футболчи учун 5-си эди, бу эса Гасперини учун ёмон янгилик бўлди. Бу ҳолатда Гасперини нима ўйлаб топиши қизиқ бўлади. Бергамоликларнинг бошқа етакчилари сафда ва ажойиб спорт формасида.

Ўтган сафар жамоалар муроса кўчасини танлашганди — 1-1. Ҳозир "кекса синьора" фаворит бўлсада, жамоа қандай ҳолатда эканлигини айтиш мушкул. Шу ўринда "Аталанта" охирги 2-ўйинда 13 та тўп киритганини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Катта эҳтимол билан бу тўқнашувда ҳам голлар кўп бўлади.


"Лацио" - "Милан"

Лаццари дисквалификациясини ўтаб, ўнг қанотга қайтади, Чиро Иммобиле жароҳати эса кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди. Бундай вазиятда ҳужумда Фелипе Андерсон, Цаканья ва Педрони кўрсак ажабмас. Суперкубокдаги ишончсиз ўйин Пиоли хулоса чиқаришига туртки берса керак. Катта эҳтимол захирадан тушиб, ўйинга яхши қўшилган Ребич бу сафар асосий таркибдан ўрин олса керак. Муаммо шундаки жароҳатлар туфайли ротация қилиш қийин бўлади. Агар Крунич тайёр бўлса, Бенассер-Тоналли жуфтлигидан бирини алиштирса керак.



"Милан" ўтган сафар Римда 2-1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу сафар ҳам "россонери" яққол фаворит ҳисобланади. Умуман олганда ҳозир икки жамоа ҳам у қадар яхши формада эмас. Бироқ бу ҳолат аксинча, ўйинни янада қизиқроқ бўлишини таъминлаши мумкин.


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика