Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади News

Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади

Жаҳон лигалари ассоциацияси (JLA) раҳбарияти июн ойида Тошкентга ташриф буюради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2023 йилда мазкур ассоциациянинг 45-аъзосига айланганди.

JLA Лигаларни ривожлантириш дастурини ишга тушираётган бўлиб, ташриф шунинг доирасида амалга оширилади. Ташкилот бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ мазкур дастурнинг илк иштирокчиси бўлиши юзасидан Лига бош директори Диёр Имомхўжаев билан келишиб олди.

2016-йилда асос солинган JLA бугунги кунда дунёнинг 47 та лигасини ўзида бирлаштириб улгурган. Улар орасида Англия, Испания, Италия, Франция ва Германия каби кучли бешлик аъзолари қаторида умумий ҳисобда УEФА'нинг 21 та, КОНКАКАФ'нинг 7 та, КОНМЕБОЛ'нинг 1 та, ОФК'нинг 5 та Лигаси бор. Осиё қитъасидан эса Ўзбекистон қаторида Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Ҳиндистон, Малайзия, Таиланд каби мамлакатлар лигалари ҳам JLA аъзолари ҳисобланади. Бугунги кунда ФИФА, ФИФПро ва бошқа бир қатор ташкилотлар Лигалар билан муносабатларни тартибга солишда айнан JLA билан ҳисоблашади.

Жорий йилдан JLA ўз аъзолари бўлган лигалар тузилмасини тубдан ўрганиш, уларнинг турли жабҳаларда қандай иш олиб бораётганини кўздан кечириш ва ривожланишига кўмаклашиш мақсадида Лигаларни ривожлантириш дастурини амалга оширишга киришди. ЎзПФЛ ушбу дастурнинг илк иштирокчисига айланаётганлигини мамнуният билан маълум қилади. Биз бу орқали Лига фаолиятига профессионал халқаро ташкилотларнинг баҳо бериши имконияти вужудга келаётгани, ўрганиш хулосалари Лиганинг истиқболдаги ривожланиш йўналишларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши мумкинлигини қайд этамиз.

Дастур доирасидаги ўрганишлар май ойидан расман старт олади. JLA Ривожланиш ҳамда тадқиқотлар бўлими бошлиғи Станислав Штипков бир ой давомида турли йўналишлар доирасида Лига билан мулоқот ўрнатади ва маълумотлар тўплайди. У июн ойи аввалида Тошкентга келиб, бир неча кун давомида Лига фаолиятини синчковлик билан кўздан кечиради. Кейинроқ эса JLA асосчиларидан бири сифатида тарихга кирган Жером Перлемутер ҳамда Чехия футбол лигаси раҳбари Томас Бартанинг пойтахтимизга ташриф буюриши кўзда тутилган.

Тошкентга ташрифи давомида Жером Суперлига клублари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади. Унинг ўзи ва Чехия футбол лигаси раҳбари Томас Барта клублар раҳбарлари иштирокида тақдимот ўтказади. 7-14 июн саналари оралиғида делегациянинг ЎФА раҳбарияти, шунингдек, Спорт вазирлиги раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика