Latest news

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  0 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Эскилар бирин-кетин кетмоқда News

Эскилар бирин-кетин кетмоқда

Футболда футбол кишилари ишлаши керак. Футбол бошқача соҳа, футболни тушунмай футболда ишлаб кетиш қийин. Буни мисолларда кўп бора кўрганмиз.

Ўзбекистон футбол федерацияга янги Президент тайинланганидан бери орадан бир ой вақт ўтди ва шу қисқа вақт ичида катта ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Бу энг аввало кадрлар масаласи билан боғлиқ. Дастлаб Бухородаги хатолари туфайли Рустам Бобомуродов бутунлай ҳакамликдан четлатилди. Кейинчалик Ғузордаги ўйинни бошқарган Олим Толибжонов ўнта ўйинга ҳакамликдан четлатилди. Орадан кўп ўтмай, "Обод" олий лигадан четлатилди. 

Куни кеча ПФЛ бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магометов, бугун эса келишилган ўйинларга қарши кураш бўлими бошлиғи Аҳрол Иноятов ўз вазифаларидан озод этилди. Албатта, бу ўзгаришлар кишини хурсанд қилади, эндиликда мухлисларимиз ҳам футболимиз келажагига умид билан қарашмоқда.

Лекин шу ўринда бир савол туғилади: ЎФФ кетганлар (ишдан бўшатилганлар) ўрнини муносиб тарзда ёпяптими? Янги кадрлар футболни қанчалик тушунади ва қанчалик қизиқади? Агар биз мана шу каби саволларга ҳозир тўғри жавоб бермас эканмиз, ўзбек футболи келажаги борасида яна саволлар юзага келаверади. Бир нарсани унутмайлик: жамиятдаги ҳар бир соҳа ривожида биринчи навбатда кадрлар муҳим ўрин тутади. 

Юртимизда жуда кўплаб собиқ футболчилар, ҳатто "Про" лицензиясига эга мураббийлар, ҳуштакни бир четга қўйган ҳакамлар бор, аммо улар ҳозир қаерда? Нима иш қилишяпти? ЎФФнинг янги раҳбариятига омад тилаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, ПФЛнинг янги бош директори Омон Ғофуров футбол жамоатчилиги учун қанчалик маълум деган савол юзага келади. ПФЛ - ички футболимиз юзи, ташкилотни бошқариш ниҳоятда масъулиятли вазифа ҳисобланади, кўп жиҳатдан футболимизнинг қанчалик илгарилаши мазкур ташкилотнинг ишига боғлиқ. Шундай экан, биз айтайлик, Омон Ғофуров мисолида ички чемпионатимиз эртанги кунига умидвор кўз билан боқсак бўладими?

Юқорида айтиб ўтганимиздек, бўлаётган ўзгаришлардан хурсандмиз. Аммо янги кадрлар борасида ҳам бир қатор саволлар юзага келаётгани бор гап. Мақсадимиз, ЎФФ олиб бораётган сиёсатни танқид қилиш эмас, балки айрим саволларга жавоб олишдир. Ўз вақтида Сэр Алекс Фергюсон айтганидек, бировни ишдан бўшатаётганда обдон ўйлаб кўрган маъқул, зеро унинг ўрнига келадиган янги кадр олдингисидан кучли бўлмаслиги мумкин.

Х.Холиқов. 


Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика