Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  11 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми? News

Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?

Бу ўзбек халқ мақоли минг йиллардан буён яшаб келмоқда. Яна минг йиллар яшаса ҳам актуаллигини йўқотмаса керак.

Бир ҳафтадан буён халқимиз футболчилар туфайли байрам кайфиятида. Барча хурсанд, барча шод. Кечаги ғалаба бу байрамни янада катталаштириб юборди. Стадионга келган 33 мингга яқин инсон йирик ҳисобдаги ғалабадан хурсанд ҳолда уйига қайтди. Лекин, 4 нафар инсон ҳақида балки ундай дея олмасмиз.

Журналистлар, фотографлар, мухлислар терма жамоага жон куйдиришади, ғалабадан хурсанд бўлишади, мағлубиятдан хафа бўлишади. Лекин, биз номларини келтимоқчи бўлган 4 нафар инсон эса на журналист, на фотограф, на мухлис, улар шу терма жамоанинг бир бўлаги, шу оиланинг бир қисми ҳисобланади. 




Бу инсонлар терма жамоага келган кунларидан бошлаб барча сафарларга, барча ўйинларга футболчию, мураббийлар билан бирга бориб ишлашди. Оиласини бир неча кунга ташлаб мана шу жамоа учун меҳнат қилишган. Тўғри уларни ТВ кўрсатмагандир, ижтимоий тармоқларда чиройли расмлари ёки видеолари тарқалмагандир, чунки улар кадр ортида ишлашади. Футболда таянч ярим ҳимоячи ҳар қанча кўп югурса ҳам, ҳар қанча катта иш қилса ҳам якунда, кўпинча, гол урган футболчилар энг яхши бўлиб кетаверишади. Биз айтмоқчи бўлаётган 4 инсон ҳам миллий жамоанинг рамзий маънодаги таянч ярим ҳимоячилари ҳисобланишади.

Шу одамлар бўлмаганида футболчиларнинг машғулот ва ўйиндан расмлари чиқмасди. Кеча катта мукофот олган инсонларнинг вилоятга ташрифлари суратлар орқали ёритилмасди. Шу инсонлар бўлмаганида футболчилар машғулотда ёки ўйинда мушакларидан шикастланадиган бўлишса тиклашнинг иложи бўлмасди. Иккита ўйин ораси кам бўлганда футболчиларни навбатдаги баҳсга тайёрлашнинг имкони бўлмасди. Бу 4 инсон ўзига берилган вазифани боплаб бажаргани учун ҳам 37 миллион халқимиз кутган тарихий натижа қайд этилди. Тўғри улар бош роль ижрочилари каби камера қаршисида туришмайди, лекин кино олиш учун фақат актёр ва режиссёрнинг ўзи етарли бўлмайди.




Кеча миллий жамоа делегациясида бўлган 40 дан зиёд инсон уйига янги автомобилда кетди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси фотографи ва терма жамоанинг 3 нафар физиотерапевти (массажчилари) эса уйига Яндекс таксида қайтган бўлса не ажаб. Улар билан гаплашганим йўқ, лекин ишончим комилки ҳеч бири машина олмаганимдан хафаман демайди. Дея олмайди. Чунки улар шунақа инсонлар, ҳақиқий ватанпарвар. Уйига борганда яқинлари, оиласи, аёли, болалари "Сизга машина беришмадими?" демайди. Чунки мана шу 4 инсоннинг ичидан нима ўтаётганини жуда яхши билишади. Гап машинада ҳам эмас, эътиборда. Ҳаммамиз боғчада бўлганмиз, мактабда ўқиганмиз. Синфда 30 нафар ўқувчидан 25 тасига совға бериб, 5 нафарига берилмаса ўша қолиб кетган ўқувчилар қандай аҳволга тушишларини кўз олдингизга келтирдингизми? Бир неча кун, ойлаб "мен нимани нотўғри қилдим?", "нега мени яккалашди?" деб ўйлаб юради ўша болалар.

Кеча яна иккита катта воқеа бўлди. Ислом Тўхтахўжаев ўзига совға қилинган машинани саралашда кўплаб ўйинларда майдонга тушиб ғалабаларга катта ҳисса қўшган Бобир Абдихолиқовга совға қилишга қарор қилди. Сречко Катанец эса терма жамоа таржимони Даврон Аҳмедовга ўз автомобилини тақдим этди. ЎФА бу машинани қайтариб оларкан деган гаплар миш-миш бўлиб чиқди ва BYD Давроннинг ўзида қолиши тасдиқланди. Бу мен учун катта воқеа.

Кимдир мендан кечаги қаҳрамонингиз ким деб сўраса, иккиланмай мана шу 6 инсонни кўрсатаман:
Ҳасан Пирмуҳаммедов (фотограф)
Андрей Безбородов (физиотерапевт)
Исломбек Усмонов (физиотерапевт)
Аҳмаджон Ҳасанов (физиотерапевт)
Сречко Катанец
Ислом Тўхтахўжаев

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика