Эшли Коулнинг янги иш жойи маълум
20 aug 2019 13:03
News
Эшли Коулнинг янги иш жойи маълум
"Челси" англиялик футболчига мураббийлик лицензиясини олиш учун кўмаклашмоқда.
Собиқ ҳимоячи Эшли Коул янги иш топди. У бир неча кун аввал фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди.
Англиялик футболчи эндиликда собиқ клуби бўлмиш "Челси"нинг мураббийлар штабига киради ва Френк Лэмпардга ёрдам беради.
Шунингдек, "кўклар" Эшлининг мураббийлик лицензиясини олишига кўмаклашаётганлиги ҳақида хабарлар янграмоқда.
38 ёшли Эшли Коул фаолияти давомида "Арсенал", "Кристал Пэлас", "Челси", "Рома", "Лос Анжелес Гэлакси" ва "Дерби Каунти" клубларида ўйнаган.
Link :
Source : The Guardian
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments