Latest news

07:35"Реал" ўйинчиси клубни тарк этиши мумкин  0 07:11"Нефтчи" Туркия йиғинига йўл олди  0 02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  14 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  95 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  3 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  17 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12

Эшитдик-да! Забиҳилло Ўринбоев Япониядаги иккинчи ўзбек футболчисига айланиши мумкин News

Эшитдик-да! Забиҳилло Ўринбоев Япониядаги иккинчи ўзбек футболчисига айланиши мумкин

Шу кунларда Хитойдаги Осиё чемпионатида (U-23) тўп сураётган ёш ҳужумчимиз Забиҳилло Ўринбоевни Япониянинг “Ви-Варен Нагасаки” клуби селекционерлари диққат билан кузатишмоқда.

2017 йил якунларига кўра, J2-лигада иккинчи ўринни қўлга киритиб, янги мавсумда “Кун чиқар юртнинг” олий дивизионида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган клуб Ўринбоевга яқинда Таиландда ўтган халқаро турнирдан сўнг қизиқиб қолган эди. Ушбу турнирда энг яхши тўпурар бўлганлиги ва, айниқса, финал учрашувида японлар дарвозасини икки марта ишғол қилганлиги футболчимизга “Нагасаки” томонидан қизиқиш пайдо бўлишига асосий сабаб бўлганди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари энди Осиё чемпионатининг чорак финал беллашувида яна тўқнаш келишади. Демак, “Нагасаки” клуби мураббийлари 19 январь куни ўтадиган чорак финални энди бундан-да катта қизиқиш билан кузатишади.

Агар барчаси ижобий интиҳо топса, Ўринбоев яқин орада Япониядаги, ўтган йилни J1-лиганинг “Жубило Ивата” жамоаси сафида ўтказган Фозил Мусаевдан сўнг, иккинчи ўзбек футболчисига айланиши мумкин.


Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика