Эшитдик-да. Ёз фаслида Суперлиганинг 4 та стадиони ўйинлардан маҳрум қилиниши мумкин
18 may 2021 11:37
News
Эшитдик-да. Ёз фаслида Суперлиганинг 4 та стадиони ўйинлардан маҳрум қилиниши мумкин
Манбанинг қайд этишича, ПФЛ ўтган йилнинг июнь ойидан бошлаб клублар билан прожектор масаласида ишлаб келади ва 2021 йилнинг май ойига қадар Суперлиганинг барча клуби бу муаммони бартараф этиши керак эди.
Шунга қарамай, “Сурхон”, “Қўқон-1912”, “Машъал” ва “Андижон” клублари талабни бажармаган.
ПФЛ ёз ойида юқоридаги 4 та клубнинг уй учрашувларини бекор қилиш юзасидан ЎФАга таклиф киритган ва бош ташкилот буни маъқуллаган. Айтилишича, бу ҳолат стадионга ташриф буюрувчи футбол мухлислари ва майдонда тўп тепадиган футболчилар соғлиғи масаласида муҳим аҳамият касб этади. ПФЛ қошида ташкил этилган махсус комиссия ҳам бу борада ўз хулосасини берган. Қайд этилишича, ўтган йил давомида хоҳиш бўлса, барча клублар прожекторни яхшилаб улгуриши керак эди. Аммо улар на ўз футболчиларини ва на мухлисларини ўйламоқда.
2022 йилги мавсумдан бошлаб эса Суперлиганинг барча клуби сифатли прожекторга эга бўлиши шарт, бу ПФЛ режасидан жой олган. Бу талабни бажармаган клубларга нафақат ёз, балки баҳордан бошлаб уй учрашувларини ўтказиш тақиқланади. 2022 йилнинг иккинчи ярмига қадар эса Про лига стадионларида ҳам ёритиш ускуналари яхшиланади.
Comments