Latest news

14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   3 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  5 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1

Эшитдик-да: Усмон Тошев U-19 бош мураббийи, бу хато эмасми? News

Эшитдик-да: Усмон Тошев U-19 бош мураббийи, бу хато эмасми?

Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда Усмон Тошев Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланар экан.

Усмон Тошев кучли мутахассис, билими жойида. Лекин у кишини анчадан бери мураббийлик постида бирор натижа бажарганини кўрмай қўйганмиз. Бундан 10 йилча олдин "Бухоро"да ишлаган, бироқ натижалари пасайиб кетгани учун истеъфога чиққанди. 

Охирги пайтларда эса Усмон Тошев асосан ЎФА семинарларида иштирок этиб юрди. Бу мутахассис бирорта терма жамоада айтайлик маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлаши мумкиндир. Аммо болалар футболида бош мураббий бўлиши учун тажрибаси йўқ деб ўйлаймиз. Ёшлар мураббийи катта клубда ишлаши қийин бўлганидек, катталар билан юрган кичикларга мослашиши қийин.

Усмон Тошевнинг U-19 терма жамоамизга бош мураббий бўлиши ҳақидаги хабар ҳали расман чиқмаган ва тасдиқланмаган ҳам. Бу ҳозирча фақат эшитганимиз холос. Маълумки, 2019 йилда 2001 ва 2004 йилларда таваллуд топган терма жамоаларимиз учун Осиё чемпионатига саралаш баҳслари бошланади.

Авваллари бу ёшдаги терма жамоалар икки йил олдин тайёргарлик режасини ишлаб чиқарди. Шунинг учун ҳам биз МДҲ давлатлари ичида ёшлар ҳамда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатларида иштирок этиш борасида етакчимиз. Бу натижаларни эса ўша ёшлар билан тўғри ишлаш ва самарали селекция олиб бориш билан эришилган. Шунинг учун ҳам ўсмир ва ёшлар терма жамоаларига ўша авлод билан таниш бўлган мутахассислар тайинланса яхши бўларди.

Яна бир гап. Усмон Тошев ўтган йил "Андижон"ни бошқариб жамоани Суперлигага олиб чиқа олмади. Бунинг натижасида андижонлик мухлислар қанчалик ундан норози бўлганини ҳам биламиз. Албатта, Усмон Тошев яхши мутахассис, футболни тушунади, лекин у киши кўпроқ назарий билим беришга, яъни футболдан дарс ўтишга лойиқроқ. Амалиётда эса бу мураббий нимадир натижа кўрсатганини ҳали кўрмаганмиз. Юртимизда Тошевга ўхшаш мураббийлар бор, масалан Вадим Шодиматов, Ислом Аҳмедов, Шамил Исаев шулар қаторида. Уларга кўпроқ футбол методикасидан дарс бериш ёки мураббийларни ўқитиш ярашади.

Шу ўринда ЎФАга таклифимиз қайси ёшдаги терма терма жамоа бўлмасин, бош мураббий тайинлаётганда етти ўлчаб бир кесган маъқул. Чунки мураббий натижа кўрсатиш билан бирга ўша ёшдаги болаларнинг келажаги учун жавобгар бўлади. Аввалги ЎФФ таркибида мураббийлар кенгаши бўларди. Ҳозир ЎФАда шу борми-йўқми, билмаймиз. Тўғри, аввалгиси ҳам маълум бир мураббийлар бригадасини турли ёшларда айлантириб юрган. Лекин ҳарқалай натижа бўлганди.

Аслини олганда бирорта терма жамоага мураббий тайинлашдан олдин ўша мураббийнинг маҳорати ва унинг таркиб билан қанчалик танишлиги ўрганиб чиқиладими ёки ишсиз, бекор юрган мураббийга терма жамоа синов майдончаси қабилида берилаверадими? Футболда яхши мураббий ҳеч қачон бекор юрмайди, шунинг учун ҳам айниқса кичик ёшдаги терма жамоаларга бош мураббий тайинлаётганда шу каби омилларга жиддий аҳамият берсак яхши бўларди. 

Энди бу шунчаки журналист сифатида ўз қарашларим холос. Янаям аниғини футболимиз раҳбарлари билади. Натижага жавобгар эса барибир бош мураббий бўлиб қолаверади.

Х.Холиқов.

Rating: -41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика