Latest news

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  2 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  10 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

Эшитдик-да! Туркманистон - Ўзбекистон учрашуви ўтадиган стадионнинг тегишли ҳужжати йўқ экан News

Эшитдик-да! Туркманистон - Ўзбекистон учрашуви ўтадиган стадионнинг тегишли ҳужжати йўқ экан

Хабарингиз бор, 16 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Туркманистон меҳмони бўлади.

Ўйин Ашхобод шаҳридаги сунъий майдонга эга "Ашхобод" стадионида бўлиб ўтади. Championat.asia сайти маълумотига кўра, мазкур стадионнинг ФИФА сертификати йўқ экан. Аслида бу сертификат олиш учун стадион ҳар 3 йилда текширувдан ўтказилиши керак. Жаҳон чемпионати саралаши регламентига кўра, агар сертификат тақдим этилмаса комиссарда ўйинни бошқа стадионга кўчиришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд. Масалан, Туркманистондаги "Копетдоғ" стадиони табиий майдонга эга. Сунъий майдонда умуман ўйнаш керак эмас демайман, лекин сунъий майдоннинг ҳам турлари кўп. Мексикага қарши АҚШдаги баҳс ҳам сунъий майдонда ўтганди, унинг сифати умуман бошқа даражада эди. "Ашхобод" стадиони майдонида эса жуда ҳам кўп чуқурчалар бор ва бу тўпнинг юришига кўп бор халал беради.

Яқиндагина "Пахтакор" ОЧЛ доирасида "Аҳал"га қарши баҳсни айнан шу стадионда ўтказганди. Ўша ўйиндан кейин футболчилар ҳам, бош мураббий ҳам майдон ҳолатидан норози бўлишганди. Мухлислар эса буни баҳона сифатида қабул қилишганди холос. Энди миллий терма жамоамиз олдида айнан шундай муаммо пайдо бўлмоқда. Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси КХДР (2:4) ва Фаластин (0:2) билан ўйинларни ҳам сунъий майдонда ўтказгани ёдингизда бўлса керак. Қизиғи ҳар иккала баҳсдаги мағлубиятлардан кейин бош мураббий ишдан кетганди.

Жуда ҳам сифатсиз майдонни ОФК қабул қилгани ва Осиё чемпионлар лигасидан сўнг энди Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини ҳам шу стадионда ўтказишга рухсат бераётгани ғалати ҳолат. Ўзбекистон бўлажак ўйинда ғалаба қозонган тақдирда ҳам футболчиларимизда бел ва мушак оғриқлари, кутилмаган жароҳатлар пайдо бўлиши мумкинлиги ташвишга солмоқда. Зеро, бизни 21 ноябрь куни Эронга қарши муҳим ўйин кутиб турибди.

ЎФА бу борада Туркманистон ФФ ва ОФКга мурожаат қиладими ёки йўқми, ҳозирча билмаймиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика