Latest news

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  2 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Эшитдик-да. ЎзПФЛ ҳар ой якунида энг яхши ҳакам ва ҳакам ёрдамчисини моддий рағбатлантиради News

Эшитдик-да. ЎзПФЛ ҳар ой якунида энг яхши ҳакам ва ҳакам ёрдамчисини моддий рағбатлантиради

Хабарингиз бор, жорий мавсумдан бошлаб футбол учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар учун ҳақ тўлаш миқдори оширилди.

Бунгача бир қатор мусобақаларда захира ва қанот ҳакамларига тўловлар клублар томонидан амалга оширилган бўлса, 2021 йилдан бошлаб ЎзПФЛ ҳакамларнинг клублардан ҳақ олиш тартибини бекор қилди ва барча ҳакамлар гонорари ЎзПФЛ томонидан тўлаб бериладиган тизимга ўтилди.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра, бу йилдан бошлаб ўйинларни ой давомида қониқарли бошқариб борган ҳакам ҳамда қанот ҳаками аниқлаб олинади ва улар қўшимча равишда моддий рағбатлантирилади. ЎзПФЛ бу билан учрашувларни тоза бошқариб боришни тарғиб қилишни мақсад қилган кўринади. 

Маълумот учун, 2021 йилдан бошлаб ЎзПФЛ ҳакамлар фаолиятини асоссиз танқид қилаётган мураббий ва футболчиларга қарши кураш олиб бормоқда. Унга кўра, ҳакам танқид қилинган бўлса, унинг айнан қайси эпизодларига нисбатан эътироз мавжуд экани аниқ кўрсатилиши ва барчаси регламентда белгилаб қўйилгани бўйича учрашувдан кейин расман тақдим этилиши лозим.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика