Latest news

08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  0 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  4 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  152 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  3 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  8

Эшитдик-да! Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал мухлисларсиз ўтади News

Эшитдик-да! Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал мухлисларсиз ўтади

Кеча U-23 Осиё кубоги чорак финал дастлабки иккита учрашуви бўлиб ўтди.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ироқликлар билан баҳс олиб борди. Учрашувда вакилларимиз бир киши кам бўлиб қолганига қарамай пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди ва 1/2 финалга йўлланмани қўлга киритишди.

Учрашув давомида мухлислар ҳакам ва рақиб ўйинчиларидан норозилик ўлароқ майдонга турли қаттиқ жисмли буюмлар (тош, болт ва ҳ.) улоқтиришди.

Афсуски, ана шу отилган қаттиқ жисмлар натижасида ўзбекистонлик фотографлардан бири ва хорижлик оператор жароҳат олди. Бу ҳақда кеча хабар берган эдик.

ФОТО  Ўзбекистон – Ироқ баҳсида мухлислар томонидан отилган тош фотосуратчи ва операторни оғир аҳволга солиб қўйди

"Championat.asia"га етиб келган маълумотларга кўра, U-23 Осиё чемпионатининг Ўзбекистон иштирокидаги ярим финал ўйини мухлисларсиз ўтказилади. Қўшимчасига моддий жарима ҳам қўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим финал баҳсини 15 июнь куни "Бунёдкор" стадионида ўтказади. 21:00да старт оладиган учрашувда бизга Ж.Корея ёки Япониядан бири рақиб бўлади.

Rating: -100   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика