Latest news

20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  2 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  2 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  0 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  9 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7

Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади News

Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади

3 ноябрь куни ЎФА биносида бир вақтнинг ўзида Тартиб-интизом қўмитаси ҳамда Футболчилар мақоми бўйича қўмитаси қўшма йиғилиш ўтказган.

Аввалроқ мазкур қўмиталар "Нефтчи", "Қумқўрғон-1977", "Бухоро", "Андижон", "Хоразм", "Навбаҳор" клубларидаги қарздорлик ва мазкур клублар Футболчилар мақоми бўйича қўмита қарорларига беписанд муносабатда бўлинаётгани масаласини кўриб чиқиши бўйича хабарлар тарқалганди. 

Олинган маълумотларга кўра, мазкур хабар ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилингач, "Нефтчи" ўзининг собиқ футболчилари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилган. Шунингдек, "Бухоро" ва "Хоразм" клублари "Пахтакор" олдидаги, "Андижон" эса "Бунёдкор" олдидаги қарзини узишга киришган. "Қумқўрғон-1977" ва "Навбаҳор" клубида эса ўзгариш кузатилмаган. 

Шундан келиб чиқиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси "Қумқўрғон-1977" клубини Биринчи лига мусобақасидан четлаштириш, "Навбаҳор" футбол клубидан эса 3 очко олиб ташлаш ва кетма-кет икки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслик қарорларини қабул қилган. Қўмиталарнинг қўшма йиғилишига уч кун ўтган бўлса-да, ЎФА ҳозирга қадар мазкур қарорни расман очиқлагани йўқ.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика