Latest news

10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  13 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26

Эшитдик-да! “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” клубларида қандай қарздорлик мавжуд? News

Эшитдик-да! “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” клубларида қандай қарздорлик мавжуд?

Яқиндагина "Нефтчи" ва "Навбаҳор" футбол клубларига легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун узил-кесил тақиқ қўйилди.

Кўплаб футбол мухлислари бу борада ПФЛ манзили томон салбий фикрлар билдирди. Шу асосда Championat.asia нашри суриштирув ўтказишга қарор қилди.

ПФЛ ёрдам беряптими ёки ҳалал?

Маълум бўлишича, ҳар икки клубнинг ПФЛ олдида қарзи мавжуд. Бироқ трансфер тақиқи масаласида бу ҳолат инобатга олинмаган. Яъни, ПФЛ қўмитага бу борада шикоят билан мурожаат қилмаган.

Аксинча, ПФЛ қишки трансфер ойнаси давомида клубларга ёрдам берган. Яъни, уларнинг мақсади жиддий эканидан келиб чиқиб, ЎФА қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмасига ПФЛ таклиф билан чиққан ҳамда жамоалар учун апрель ойи якунига қадар муҳлат беришни сўраган. Масалага ПФЛ аралашгач, қўмита апрель ойи якунига қадар ҳар икки клубга муддат берди. Бу билан клубга иккита муҳим юришни амалга оширган:

а) ОФК лицензиялашидан муваффақиятли ўтган (зеро мавжуд қарздорлик сабаб улар лицензиядан қуруқ қолиши мумкин эди);
б) қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказган (унгача эса уларда трансфер тақиқи мавжуд эди).

Бироқ ҳар икки клуб ҳам ПФЛни ноқулай ҳолатда қолдирган ва апрель якунига қадар ҳам қарзларни ёпмаган. Яъни, берилган ваъда ва кафолат ўз ҳолида қолиб кетган.




“Нефтчи” кимлардан қарздор?


Фарғона клуби устидан Фозил Мусаев, Шароф Муҳиддинов, Улуғбек Ҳошимов, Суннатулла Абдуллажонов, Умар Адҳамзода, Асадбек Мўминов, Азизбек Олимов каби футболчилар ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ шикоят киритган. Улар аллақачон бошқа жамоалар шарафини ҳимоя қилмоқда. “Нефтчи” эса янги футболчилар билан муносабатга киришган. Бироқ эски қарзлар осилиб қолган.

Шунингдек, “Нефтчи” аёллар жамоасига 4 ойдан буён на маош ва на мукофот пули берилади. Футзал жамоаси эса 6 ойдан буён ойлик олмайди.

Буларнинг ҳаммаси нотўғри молиявий сиёсат оқибати ҳисобланади. “Нефтчи” Суперлигада футболчиларга энг катта маош тўлайдиган клублардан бири ҳисобланади. ПФЛ Суперлига интригаси йўлида клубга ёрдам беришга ҳаракат қилса-да, бундан тўғри хулоса чиқарилаётгани йўқ. Қолаверса, катта маошлар билан ҳам фарғоналиклар керакли натижани қўлга кирита олмаяпти.




“Навбаҳор” кимлардан қарздор?


Наманган клуби устидан Темурхўжа Абдухолиқов, Асадбек Собиржонов, Даврон Ҳошимов, Аброр Исмоилов, Дониёр Абдуманнопов, Игорь Голбан каби футболчилар шикоят киритган. Клуб ҳозиргача уларга берилган ваъдаларни бир неча бор ўз вақтида бажармаган.

Шунингдек, аёллар жамоаси Наманганда 3,5 ойдан буён маошсиз қолган. Футзалчилар эса 4 ойдан буён уйига пул олиб кирмайди. Барча маблағ фақат катта футболчиларга катта ойлик-маош тўлаш учун сарф этилади.

Хулоса


Суриштирувда ПФЛ, ЎФУ, ЎФА мутахассисларидан ташқари, ҳар икки клубнинг собиқ ва амалдаги футболчилари ҳам иштирок этди. Бироқ биз уларнинг кимлигини очиқламоқчи эмасмиз. Аниқлангани шуки, катта футболчилар ҳам молиявий тартибсизликдан умидсизликка тушиб қолган ва бу натижага ҳам таъсир ўтказмоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика