Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг собиқ футболчиси "Насаф"га ўтмоқда News

Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг собиқ футболчиси "Насаф"га ўтмоқда

Ўтган уч мавсум мобайнида "Навбаҳор" таркибида ўйнаган Иван Соловьев "Насаф"га ўтишга яқин турибди.

Ушбу мавсум ОЧЛ саралашида иштирок этадиган Қарши клуби яқин кунлар ичида россиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Соловьев "Навбаҳор" таркибида уч мавсумда 64 ўйинда қатнашиб, 6 гол урди.

Бунга қадар у сайтимизга берган интервьюсида Ўзбекистон жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўришини айтганди.

Қайд этиш керак, бугунги кунда "Насаф"да трансфер тақиқи бор. Аммо бугун клуб матбуоти ФИФА билан бу борада музокаралар олиб бораётгани борасида маълумот берди.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика