Latest news

14:41"Интер" — "Торино". Чалханоглу, Тьюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 14:37Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (матнли трансляция)  14 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  13 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  32 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5

Эшитдик-да: "Навбаҳор"ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?! News

Эшитдик-да: "Навбаҳор"ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?!

Эшитимизга қараганда, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси келаси мавсум учун режаларни тузмоқда.

Клуб раҳбарияти жамоанинг жорий мавсумдаги иштирокидан қониқиш хосил қилмаяпти ва қўйилган вазифаларни уддалай олмаётган мураббийлар штабининг ишини қайта кўриб чиқишни мақсад қилган.

Катта эҳтимол айни пайтда жамоа бош мураббийи сифатида ишлаётган россиялик мутахассис Андрей Канчельскис учун бўлажак ўйинлар охирги имкониятга айланиши мумкин. Агарда эҳтимолий истеъфо руй берса, жамоани йил сўнггига қадар яқинда "Навбаҳор"га келган ёрдамчи мураббий Нўъмон Ҳасанов бошқариб туриши айтилмоқда. Шунингдек, Канчельскис билан шартнома ва товон пули кўрсатилгани боис, клуб Канчельскисга бошқа лавозим таклиф этиши ҳам мумкин. Яъни, клуб Канчельскисдан бош мураббийлик ваколатини олиб қўйиб, шартнома шартларини бажаришда давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" раҳбарияти мавсум аввалида жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилгани ва наманганликлар камида ОЧЛ йўлланмаси учун курашишларини таъкидлаганди. Лекин жамоанинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни клуб раҳбариятини асло қониқтирмаяпти.

Шу боис раҳбарият келаси мавсумда жамоа рулига "Навбаҳор"нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновни қайтармоқчи. Эшитишимизга қараганда, Мўминжонов клуб раҳбарияти билан музокаралар ўтказган ва оғзаки келишув амалга ошган.

Хабарингиз бор, футболдан маълум вақт четлатилган Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификацияси йил сўнггида ниҳоясига етади ва келаси мавсумдан яна ишлаш имкониятига эга бўлади. "Навбаҳор" раҳбарияти жамоанинг муваффақиятсизлигини айнан Илҳом Мўминжоновни рулга қайтариш орқали тўҳтатмоқчи.

Маълумот учун: "Навбаҳор" Суперлиганинг 15-туридан кейин 20 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси 6 ўйинга чўзилган. Жамоа сўнгги бор 13 июль куни "Қизилқум"ни мағлуб этганди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика