Latest news

08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  41 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  13 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  64 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  21 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3

«Эшитдик-да»: «Насаф»да байрам кайфиятидан асар ҳам йўқ — Маошлар, мукофот пуллари ва медаллар ҳам топширилмаган News

«Эшитдик-да»: «Насаф»да байрам кайфиятидан асар ҳам йўқ — Маошлар, мукофот пуллари ва медаллар ҳам топширилмаган

Tags :  Насаф
Жорий мавсум Суперлигадаги энг ёш жамоа бўлган «Насаф» мусобақанинг кумуш медалларини қўлга киритди.

Жамоа ўз олдига қўйилган вазифани аъло тарзда уддалаганига қарамасдан, раҳбарият тарафдан муносиб тақдирлинмаган. «championat.asia» маълумотига кўра, жамоа аъзоларига клуб 3 ойлик маош, 7та ғалабали ўйиндаги мукофот пуллари ва кумуш медални қўлга киритгани учун ҳеч қандай бонуслар берилмаган. Яъни клуб айни пайтда футболчилар 3 ойлик маош, 7та мукофот пуллари ва бажарилган вазифа учун ваъда қилинган қўшимча бонусларни олмаган.

Устига-устак «Насаф» ПФЛ тайёрлаб қўйган кумуш медалларини ҳам олиб кетмаган ва янги йил олдидан тақдирлаш маросими ҳам ўтказгани йўқ.

Бу ҳақда «Насаф» футболчилари ҳам сайтимизга маълум қилишди.

Жамоа футболчилари ва бошқалар раҳбарият томонидан бундай эътиборсизликдан жуда ранжишган. Улар ўзларини кумуш медалларини қўлга киритгандек эмас, балки қуйи лигага тушиб кетган жамоадек ҳис этишмоқда.

«Насаф» раҳбарияти эса қатор қўнғироқларни жавобсиз қолдирмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев йил аввалида «Насаф» жамоаси билан учрашган ва клуб олдига совринли ўринларни эгаллашни вазифа қилиб қўйганди. Мавсум ўртасида эса клуб билан учрашиб, барча шароитлар яратилиши ва келаси мавсум учун шартномаси тугаётган футболчилар билан шартнома узайтириш масаласи ҳал этилиши, клубнинг молиявий аҳволи яхшиланишини маълум қилганди.

Айни пайтга қадар «Насаф» ҳеч бир футболчи билан шартномани узайтирмаган ва аксинча, қарздорликлар ҳам узилмаган. Зойир Мирзаев фақатгина «Насаф»ни кумуш медалларини қўлга киритгани билан табриклаш билан кифояланди.

Ҳозирги кунда «Насаф»нинг кўплаб футболчилари мавжуд шароитдан норози ва кетиш кайфиятида.

«Насаф» бош менедери Сергей Кучеренко эса биздаги маълумотларга кўра ўз юртига жўнаб кетган ва футболчиларга ваъда қилинган пулларни тўланишини таъминлай олганича йўқ.

Rating: -99   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика