Latest news

19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  10 18:52Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум": Ваҳобов ва Стояновски бошланғич таркибда, Августин Чиди Квем захирада  1 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  3 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  11 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  18 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  10 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  3

Эшитдик-да: «Насаф» Хвича Кварацхелиянинг жамоадоши билан келишувга эришди News

Эшитдик-да: «Насаф» Хвича Кварацхелиянинг жамоадоши билан келишувга эришди

Грузия терма жамоаси футболчиси Жаба Жигаури Жамбули фаолиятини Қаршининг «Насаф» клубида давом эттиришга яқин.

Эшитишимизга қараганда, «Насаф» грузиялик ярим ҳимоячи билан тез орада расман шартнома имзолайди. Жаба Жигаури фаолиятининг асосий қисмини мамлакатнинг икки гранд жамоалари - «Динамо» Тбилиси ва «Динамо» Батумида муваффақиятли ўтказган. Шунингдек, Жигаури фаолияти давомида Франция, Македония ва Қозоғистон лигаларида ҳам ўйнаган.


Жабанинг майдондаги асосий позицияси марказда бўлиб, футболчи марказий ва ҳужумчи ортида инсайд ролида ҳам ўйнаши мумкин. Жигаури ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан фаолияти давомида 86та гол уриб, 40 маротаба ассист қайд этган.


Жаба Жигаури Грузия миллий жамоаси аъзоси саналади ва термада 22та ўйин ўтказган.


Жаба Грузия футболининг ёрқин юлдузи Хвича Кварацхелия билан Батумида бирга тўп тепган.


Футболчи тез орада Қаршига келиши кутилмоқда.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика