"Эсдалик учун раҳмат" - Ляпорт Армстронг тепган жойидан қолган жароҳатни кўрсатди
23 jan 2022 14:54
News
"Эсдалик учун раҳмат" - Ляпорт Армстронг тепган жойидан қолган жароҳатни кўрсатди
"Манчестер Сити" АПЛнинг 23-тури доирасида "Саутгемптон" майдонида 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди.
Учрашувнинг 79-дақиқасида мезбонлар футболчиси Стюарт Армстронг бутсасининг таг қисми билан "Ман Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпортнинг сон қисмига зарба берди. Учрашув арбитри Саймон Хупер Армстронгга сариқ карточка кўрсатди. ВАР орқали текширувдан кейин ҳам ҳакам қарорини ўзгартирмади.
"Эсдалик учун раҳмат", - деб ёзади футболчи твиттерида.
Link :
Source : twitter.com/@Laporte
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments