Latest news

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  39 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Эртага Жанубий Кореяга қарши ўйнаймиз News

Эртага Жанубий Кореяга қарши ўйнаймиз

Хабар берганимиздек, 27 март куни, Жанубий Кореянинг Тэджон шаҳридаги “Daejeon World Cup” cтадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўзбекистон ҳамда Жанубий Кореянинг эртанги ўйинда иштирок этадиган футболчилари рўйхатини аввалроқ эълон қилган эдик.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар жами 12 бор ўзаро тўқнаш келган. Ўзбекистон терма жамоаси шу ўйинлардан фақат биттасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган. Қолган тўққиз ўйинда кореяликларнинг қўли баланд келган. Жанубий Корея дарвозасига жами 12та тўп киритган бўлсак, эртанги рақибларимиз терма жамоамиз дарвозасига умумий ҳисобда 27та гол уришга эришган.

Ўзбекистоннинг Жанубий Корея устидан қозонган ғалабаси ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувга тўғри келган. 1994 йилда Хиросима шаҳрида, Осиё ўйинлари ярим финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув эса Австралиянинг Мельбурн шаҳрида, Осиё Кубоги 2015 чорак финали доирасида бўлиб ўтиб, унда қўшимча таймларда Сон Хён Мин томонидан киритилган икки гол эвазига Жанубий Корея кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритганди.

Эртанги назорат учрашуви Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика