Latest news

01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  2 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  4 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  4 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  81 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  85 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   28 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  25

Эртага охирги муддат! Соат 15:00 News

Эртага охирги муддат! Соат 15:00

Tags :  ПФЛ
10 август куни ПФЛ ўз сайтида "Суперлига клубларига қарздорлик масаласи қимматга тушиши мумкин" сарлавҳали хабар эълон қилди.

Хабарда келтирилишича, Суперлиганинг олтита клубида ПФЛ олдида қарздорлик мавжуд. Булар - "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Бунёдкор", "Навбаҳор, "Пахтакор", "Бухоро".

Лекин ПФЛ сайти айнан қандай ва қанча қарздорлик борлиги ҳақида очиқ ёзмаган. Фақат 14 август соат 15:00гача қарзлар тўлиқ бартараф этилмаса бу клублардан 3 очко олиб ташланиши ҳақида гап борган. Шунингдек, 22-турдан кейин Суперлига баҳсларидан четлатиш мумкинлиги ҳам келтириб ўтилган.

Энди савол туғилади: модомики гап 3 очко олиб ташлаш ҳақида бораётган экан, демак бу ерда жиддий гап бор. Бу ҳақда ПФЛга мурожаат қилиб, юқорида номлари келтириб ўтилган ҳар бир клубнинг айнан қанча миқдорда қарзи борлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишга ҳаракат қилдик. Лекин рақамлар очиқ айтилмади. Фақат мавжуд қарздорлик бадал пули ҳамда баъзи жарималар ва легионерлар учун тўланиши керак бўлган пул эканини маълум қилишди.

Ҳозирги кунга келиб Суперлиганинг иккита клуби мусобақаларда иштирок этиш учун бадал пулини тўлиқ тўламаган. Бу жамоалар - "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор". Бошқа клубларда эса бошқа қарздорлик мавжуд. Кўрамиз, эртага 15:00гача ҳамма қарздорлик бартараф этиладими? Шундан сўнг ПФЛга яна мурожаат қиламиз.

Rating: -87   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика