Эртага "Нефтчи"нинг Қиргулидаги йиғини ниҳоясига етади
11 jan 2016 12:08
News
Эртага "Нефтчи"нинг Қиргулидаги йиғини ниҳоясига етади
4 январь санасида Қиргулидаги қароргоҳда йиғилган "Нефтчи" футболчилари эртага ўз қароргоҳларидаги сўнгги машғулотларни олиб боришади.
Бош мураббий Андрей Фёдоров берган маълумотга кўра, эртага жамоа иккига бўлинган холда назорат ўйини ўтказади. Шундай сўнг, ўйинчиларга 2 кунлик дам берилади. Фарғоналиклар 15 январь куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтиб, яна машғулотларга киришишади.
Хабарингиз бор, "Нефтчи" жамоаси Тошкентдаги йиғинда "Обод"га қарши назорат ўйинида иштирок этади. Икки тараф келишувига кўра, учрашув санаси ўзгарди. "Обод" - "Нефтчи" ўйинида 18 январь куни эмас, балки 19 январь куни бўлиб ўтиши режа қилинди.
"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.
Link :
Source : fcneftchi.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments