Latest news

08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  4 07:22Бугун ФИНАЛ  6 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   5 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  13 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  9 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  64 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3

Эртага "Локомотив" ва "Пахтакор" қайси либосларда майдонга тушиши маълум бўлди News

Эртага "Локомотив" ва "Пахтакор" қайси либосларда майдонга тушиши маълум бўлди

Эртага, 29 апрель куни Суперлиганинг 9-турига старт берилади.

Турнинг марказий ўйинида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – "Локомотив" пойтахтнинг яна бир клуби – "Пахтакор"га қарши баҳс юритади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "темирйўлчилар" матбуот хизмати хабар берди. Ўйин комиссари Маъмур Саидқосимов раҳбарлигида ўтган йиғилишда учрашувнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоалар ўйинни қандай либосда ўтказишлари масаласи ҳал этилди.

Унга кўра, "Локомотив" ўйинни анъанавий қизил-яшил-яшил либосда ўтказади. Жамоа дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади. "Пахтакор" эса сариқ рангли формада ўйнайди. "Шерлар" посбони яшил либосда ўз дарвозасини қўриқлайди.

Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви эртага "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00да старт олади. Ўйин Спорт телеканали орқали жонли эфирда кўрсатилади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика