Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  16 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  8 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Эртага "Локомотив" стадионига келадиган мухлислар учун ифторлик ташкил қилинади News

Эртага "Локомотив" стадионига келадиган мухлислар учун ифторлик ташкил қилинади

"Локомотив" ПФК барча мусулмон аҳлини муборак Рамазон ойи билан қутлайди.

Хабарингиз бор, эртага ТТЗдаги "Локомотив" стадионида Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтади. Тошкент дербиси мақомига эга ушбу баҳс ниҳоятда қизиқарли кечиши кутилмоқда. 

Эртага ўйинни кузатиш мақсадида стадионимизга ташриф буюрадиган рўзадор мухлислар учун "Локомотив" футбол клуби томонидан ифторлик ташкил қилинади. Шунингдек, танаффус пайтида ишқибозларнинг намоз ўқиб олишлари учун стадионда қулай шароит яратилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви соат 18:15да бошланади. Эртага, 16 апрель куни ифторлик вақти соат 19:06да. 

"Локомотив" стадионига ташриф буюринг ва ажойиб футбол спектакли гувоҳи бўлинг. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика