Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Эронлик журналист: "Ўзбекистонга қарши баҳслар осон кечмаслиги аниқ" News

Эронлик журналист: "Ўзбекистонга қарши баҳслар осон кечмаслиги аниқ"

ЖЧ-2026 саралаш босқичига қуръа ташланганидан сўнг Эрон спорт журналистлари ассоциацияси президенти Абдулҳамид Ахмадий сайтимизга қуръа натижалари ҳақида интервью берди.

- Қуръа натижалари ҳақида қандай фикрдасиз? Эрон осон гуруҳдан жой олди деб ўйлайсизми?

- Ўйлашимча, жаҳон чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида барча гуруҳларнинг ўзига хос қийинчиликлари бор. Шунинг учун Эроннинг рақибларини осон рақиблар деб бўлмайди. Бу гуруҳдаги рақобатчи жамоалар бор куч ва ғайрат билан мусобақада қатнашади ва айниқса, Эронга қарши бор куч салоҳиятини ишга солишади.

- Сизнингча, Ўзбекистон Эрон терма жамоасига муаммо туғдира оладими?

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эроннинг ушбу гуруҳдаги энг қийин рақиби бўлади деб ўйлайман. Чунки Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъасининг энг кучли терма жамоаларидан бири ва бу жамоа ўйинчилари юқори техника ва жисмоний кучга эга. Аммо бу гуруҳдаги жамоалар учун Ўзбекистонга қарши ўйинлар осон кечмайди.

- Ўзбекистон гуруҳда Эрондан ўзиб кетиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Табиийки, буни олдиндан айтиш қийин ва бу ўйин кунидаги кўп факторларга боғлиқ бўлади. Албатта, Европа клубларида эронлик легионерлар борлиги туфайли Эрон миллий футбол терма жамоасининг ҳолати яхшироқдек кўринади. Аммо, айтганимдек, футбол ўйинлари натижаларини башорат қилиш унчалик осон эмас ва биз ўйин куни, жамоаларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги, футболчиларнинг мотивацияси, режа ва тактикаларга боғлиқ бўлади ва ушбу факторлар ўйин натижасини ҳал қилади.

Абдулвосит Бектемиров ёзиб олди

Эслатиб ўтамиз, 27 июль куни 2026 йилги ЖЧ ва 2027 йилги ОК мусобақалари 2-қўшма саралаш босқичига қуръа ташланганди. Унда Ўзбекистон "E" гуруҳида Эрон, Туркманистон ва Гонконг/Бутан билан баҳс олиб бориши маълум бўлди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика