Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  6 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  2 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  93 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Эронда мураббийга тош отиб бошини ёришди News

Эронда мураббийга тош отиб бошини ёришди

Эрон чемпионатида вазият борган сари кескинлашмоқда.

Аввалги тур ўйинларида мухлислар майдонга тушиб футболчиларни дўппослаб кетгани ҳақида ёзгандик. Навбатдаги тур учрашувида янаям баттар воқеа содир бўлди. 

Ушбу турда "Нафт Масжед" клуби ўз майдонида "Сепидруд"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувда меҳмонлар ҳужумчиси Меҳрдад Байрами гол урганидан сўнг мезбон жамоа мухлислари бунга чидай олмасдан ўз мураббийларини ҳақоратлай бошлашди. 

Ишқибозлардан бири эса ҳатто тош билан бош мураббий Фируз Каримининг бошини ёрди. Натижада мураббий бир неча дақиқага ўзини йўқотиб қўйди. Унда мия чайқалиши юз берди. Шифокорлар мураббийга тез ёрдам кўрсатганидан сўнг ўзига келиб ўриндиғига ўтирди. Эрон чемпионати тугашига яна иккита тур қолди. "Нафт Масжед" клуби қолган иккита турда вазиятни ўнглай олмаса биринчи лигага тушиб кетади.

Rating: -31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика