Latest news

15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  4 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  14 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  4 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  24 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1

Эронда эсда қолган ўйин News

Эронда эсда қолган ўйин

19-20 февраль кунлари ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган навбатдаги учрашувни эртага Эроннинг "Зобаҳан" клубига қарши ўтказади.

"Локомотив" бу йилги ОЧЛ баҳсларини ишончли бошлади. Жамоа 1-турни ўз майдонида "Ал Ваҳда" клубига қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди. Шу куни ТТЗдаги стадионга келган мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишди. Голлар ҳам турлича урилди. Комбинация дейсизми, майдон марказидан дейсизми, хуллас ҳаммаси таъмига яраша. 

Энди эса бу ўйинни унутдик. Жамоани олдинда "Зобаҳан"га қарши баҳс кутмоқда. Мазкур беллашув эртага бизнинг вақт билан 17:30да старт олади. Маълумот учун, бу "Локомотив"нинг Эрондаги тўртинчи ўйини бўлади. Биринчиси 2015 йил Аҳвазда "Фулад"га қарши кечиб, бунда "Локо" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Иккинчиси 2016 йил Исфаҳон шаҳрида "Сепахон" билан бўлганди ва 2:0 ҳисобида "Локо" фойдасига якун топган. Учинчиси эса ўтган йил Теҳронда "Истиқлол"га қарши кечиб, "темирйўлчилар" 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишган. 

Кўриб турганингиздек, аввалги учта сафардан биттаси ғалаба, иккитаси мағлубият билан якун топган. Тўртинчи сафардан яна ижобий натижадан умид қилсак бўлади, чунки "Локо" ўзи учун омадли шаҳар Исфаҳонга йўл олди. Исфаҳон - Эроннинг энг қадимги ва тарихий шаҳарларидан бири. Шаҳарда иккита кучли клуб бор: бири - "Зобаҳан", иккинчиси "Сепахон". "Локо"нинг рақиби "Зобаҳан" Эрон чемпионатида ёмон кетмаяпти. Жамоа "Персеполис"дан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Сепахон" эса анча пастда 13-ўрин.

2016 йил "Локомотив" билан бу шаҳарга бориш менга ҳам насиб этганди. Исфаҳон атрофи тоғ билан ўралган шаҳар деса бўлади. "Локомотив" ўша йили "Kowsar" меҳмонхонасига жойлашганди, бу йил ҳам шундай бўпти. Эртага ўйин бўладиган стадион меҳмонхонадан кўп ҳам узоқ эмас. Автобусда ярим соатча юрилади. Стадион мўъжазгина, қайсидир томонлари ўзимизнинг "Жар"га ўхшаб кетади. Сиғими ҳам шунга яраша. Фарқи шундаки, у ерда ён-атрофда уйлар йўқ. 

Стадионнинг асосий трибунаси ички томондан қараганда уч қаватли бўлиб, энг юқорига чиқиш учун бемалол лифтдан фойдаланиш мумкин. Шаҳарда "Зобҳан" биринчи рақамли жамоа ҳисобланади, шу боис унинг мухлислари "Сепахон"никидан кўпроқ. 2016 йил "Локо" "Сепахон" билан ўйнаганида нари борса икки мингга яқин мухлис тушганди. "Зобаҳан" ўйнаган маҳал эса кўпроқ томошабин келади. 

Икки йил аввалги баҳс 15 март куни ўтказилганди. "Темирйўлчилар" бу гал анча вақтли бу стадионда ўйнашларига тўғри келади. Энди ўша ўйин ҳақида икки оғиз гапирадиган бўлсак, баҳс "Локомотив" устунлигида кечиб 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Эсимда, ўйиндан бир кун олдин ҳаво очиқ эди, бироқ ўйин пайти шаррос ёмғир қуйганди. Ҳақиқий жала дейсиз. Шу боис майдонда ҳаракат қилиш осон бўлмаганди. Учрашувда дастлаб Марат Бикмаев ҳисобни очган, кейинроқ иккинчи тайм охирларида Сардор Мирзаев иккинчи голни урганди. Эсингизда бўлса, ўша беллашувда "Сепахон" таркибида ҳамюртимиз Фозил Мусаев ўйнаганди. 

Эртага "Локомотив" яна шу стадионда тўп тепади. Фақат рақиб бошқа. "Локомотив" олдида энди "Сепахон"дан анча машҳур рақиб "Зобаҳан" турибди. Жамоа бош мураббийи Амир Галенойи эрон футболидаги таниқли мутахассислар сирасига киради. Шунга қарамай, "темирйўлчилар"дан эртанги баҳсда умид катта. 

Жамоа мусобақани йирик ғалаба билан бошлаб олди ва буёғига ҳам омад келиши керак. "Локо" ўйин ва таркиб жиҳатдан анча шаклланган клуб, эртага таваккал нима бўлса бўлди деб ўйнамайди, балки биринчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилса ажаб эмас. Биз эса доимгидек Ўзбекистон клубига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика