Latest news

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

Эрон ва Жанубий Корея жаҳон чемпионатида! Плей-оффга ким чиқади? News

Эрон ва Жанубий Корея жаҳон чемпионатида! Плей-оффга ким чиқади?

ЖЧ саралаш баҳсларини Эрон ва Жанубий Корея муваффақиятли якунлади.

Учинчи босқич тугашига яна иккита тур қолди. Ҳар икки кучли терма жамоа эса муддатидан олдин мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Энди ушбу гуруҳга алоқадор фақат бир савол қоляпти: қайси жамоа учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олади? 

Шуни айтиш мумкин, охирги ўринни банд этиб турган Сурия плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Буёғига кураш учта терма жамоа орасида кечади. Булар - БАА, Ливан ва Ироқ. Ҳозирда БАА терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда боряпти. Ливан ҳисобида 6, Ироқда эса 5 очко бор.


Қуйида бу уч жамоанинг кейинги 2 турдаги ўйинларини келтириб ўтамиз. 

24 март. 9-тур

Ироқ - БАА

Ливан - Сурия

29 март. 10-тур

Эрон - Ливан

БАА - Жанубий Корея

Сурия - Ироқ

Демак, келаси турни БАА сафарда Ироққа қарши ўтказади. Агар бу ўйинда амирлик футболчилари ғалаба қозонса, Ироқ мундиалга чиқиш орзуси билан хайрлашади. Ливан эса охирги ўриндаги Сурияни қабул қилади. 

Ва ниҳоят сўнгги турда БАА ўз майдонида ЖЧга чиқиб бўлган Жанубий Корея билан ўйнайди. Ливан Теҳронда Эрон меҳмони бўлса, Ироқ ҳам сафарда Сурияга қарши баҳс олиб боради. Хўш, сизнингча қайси жамоа гуруҳда учинчи ўринни эгаллайди?

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика