Latest news

15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  0 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  12 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  38 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2

Эрон U-20 термаси устози: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигига эришиш" News

Эрон U-20 термаси устози: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигига эришиш"

Эрон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Абдулсамад Марфовий Осиё Кубоги мусобақаси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди.

- Эрон U-20 турнирга қандай тайёргарлик кўргани ҳақида қисқача айтиб берсангиз...

- Биз бу ерда бўлиб турганимиздан ҳурсандмиз. Фарғона шаҳри бизни илиқ кутиб олди. ОФКга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман. Фикримча, барча терма жамоалар турнирга яхши тайёргарлик кўрган, чунки бу мусобақа жуда катта аҳамиятга эга. Биз ҳам истисно эмасмиз ва мусобақага иложи борича кучли тайёрландик.

- Биринчи учрашувдаги рақибингиз Қатар терма жамоасининг кучли ва кучсиз жиҳатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Қатар анча кучли терма жамоа. Саралаш босқичида биринчилардан бўлиб ушбу турнирга йўлланмани қўлга киритганди, икки жамоа ҳам кучли деб ўйлайман. Қатар терма жамоасида академиялар ва футболчиларга яратиб берилган шароит ажойиб даражада. Бизда иқтидорли ўйинчилар бор ва уларнинг катта келажаги борлигига ишонаман.

- Эрон терма жамоаси Осиё Кубогида фаворитлардан бири ва жуда кучли. Эрон терма жамоасининг мусобақадаги асосий мақсади қандай, мусобақада ғолиб бўлишми ёхуд асосий терма жамоага маҳоратли ўйинчиларни етказиб беришми?

- Бизнинг биринчи ва асосий мақсадимиз – Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш ва шундан сўнг Осиё чемпионлигига эришиш. Эрон терма жамоаси ушбу мусобақада ғолиб бўлмаганига анча бўлди, шунингдек, биз иқтидорли ўйинчиларни асосий терма жамоага етказиб беришимиз керак.

- Эрон футболида аввалдан кучли ҳужумчилар бўлган ва ушбу ёшдаги терма жамоада ҳам яхши ҳужумчиларни кутсак бўладими?

- Умид қиламанки, ушбу авлоддан ҳам кучли голеадор чиқади. Айтиб ўтганингиздек, Эрон терма жамоасида кучли ҳужумчилар кўп бўлган. Масалан, Али Даи ва Сардор Азмун кабилар етишиб чиққан.

"B" гуруҳи доирасидаги Қатар – Эрон учрашуви эртага Фарғонадаги "Истиқлол" ўйингоҳида 19:00 да старт олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика