Latest news

13:33Эшитдик-да! CAFA қайси стадионларда ўтиши маълум  1 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  2 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  8 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  6 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  3 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6

Эрон "Трактори" ёхуд "Насаф"нинг бугунги рақиби ҳақида News

Эрон "Трактори" ёхуд "Насаф"нинг бугунги рақиби ҳақида

“Насаф” бугун Қаршида Табризнинг “Трактор Сози” жамоасини қабул қилади.
Охирги йилларда Эронда етакчилар ўрнига пайдо бўлган жамоалардан бири яқиндагина мураббийини алмаштирди. Бу ўзгариш қандай таъсир қилганини бевосита беллашувда кўриб олиш имкониятига эга бўламиз.

Озарбайжон миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган Табриз шаҳрида футболга эътибор кучли. Мавсум мобайнида “Трактор Сози”нинг 80 минг мухлисга мўлжалланган стадиони 4-5 марта деярли тўлади. Эронда охирги йилларда аввалги грандлар ўрнини “Фулад”, “Трактор Сози” ва “Нафт” сингари жамоалар эгаллаб боришмоқда. Табризликлар ўтган йили Эрон Кубогини қўлга киритишди.
Жамоа сафида асосан маҳаллий футболчилар ўйнашади.

Энг машҳур ўйинчи сифатида Андраник Теймуриянни кўрсатиш мумкин. У Осиё Кубогида яхши ўйин намойиш этди. Легионерлардан сенегаллик дарвозабон Ндойе ва бразилиялик ҳужумчи Эдиньо бор. Уларни ўта юқори савияда ўйнайди деб бўлмас, лекин жамоавий ўйинда асосий таркиб футболчиларига айланиб улгуришган. “Трактор” айни пайтда турнир жадвалида 5-ўринда боряпти, лекин биргина ғалаба билан юқорилаб олиш имкониятига эга. Чемпионлик учун курашда жамоа фаол курашга киришган.

“ТРАКТОР СОЗИ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“қизил бўрилар”
Ташкил этилган вақти: 1970
Стадиони: “Шаҳанд”, 80833 томошабинга мўлжалланган
Эгаси: Эрон трактор саноати компанияси
Бошқарувчиси: Саид Аббоси
Бош мураббийи: Тони Оливейра (Португалия)
Соврини: Ҳазфи Кубоги соҳиби (2014).

Бош мураббий Антонио Оливейра аввал ҳам “Трактор Сози” жамоасида ишлаган. Ўтган йили уни бўшатиб юборишганди, лекин февраль ойида табризликлар раҳбарияти тажрибали мутахассисни яна ишга таклиф қилишди. У жамоа билан Қаршида дастлабки синовдан ўтади.

Антонио ОЛИВЕЙРА
Туғилган санаси:
14.10.1946
Туғилган жойи: Анадия, Португалия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1965–1968 “Академика”, 1968–1981 “Бенфика”, 1977   “Куиксилверз”.
Португалия терма жамоасида 1969–1978 йилларда 33 учрашувда 1 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1982–1987 “Бенфика” (ёрдамчи), 1987–1989, 1992-1994 “Бенфика”, 1994–1995 “Бордо”, 1995–1996 “Севилья”, 2000–2002 “Бенфика”, 2002–2003 “Шеньян Жинде”, 2003 “Ал Аҳли”, 2007–2008 “Ал Иттифоқ”, 2008–2009 “Шаржа”, 2010–2011 “Ал Иттиҳод”, 2012 йилдан “Трактор Сози”да. Ўтган йили ишдан бўшаб, шу йилнинг февраль ойида яна таклиф этилди.

Дарвозабонлар
1. Ҳамид Лак
40. Муҳаммад Рамазониан
44. Исса Ндойе (Сенегал)

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Эронпуриан
3. Ҳабиб Гордани
4. Ҳолид Шафиий
23. Мирхани Ҳошими
69. Меҳди Қурайши
88. Фардин Абидини

Ярим ҳимоячилар
6. Меҳди Киани
7. Саман Жаҳон
12. Муҳаммад Раҳматуллоҳ
14. Андраник Теймуриян
18. Аҳмад Камдар
27. Фаршад Аҳмадзода
77. Саид Ағайи

Ҳужумчилар
8. Шаҳин Сағиби
9. Фарид Карими
10. Эдиньо (Бразилия)
19. Меҳрдод Байрами
21. Муҳсин Делир
29. Пейман Кешаварз
35. Пейман Бабайи


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика