Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Эрон ТЖ қачон охирги марта 6 та тўп ўтказганди? (+статистика) News

Эрон ТЖ қачон охирги марта 6 та тўп ўтказганди? (+статистика)

Жаҳон чемпионати-2022 дастлабки тури Эрон термаси учун жуда омадсиз бошланди.

Жамоа ўз тарихида илк бор расмий ўйинда олтита тўп ўтказиб юборди. Англия ТЖ 6:2 ҳисобида форсларни мағлуб этишга эришди.

Умуман, эронликлар фақатгина бир марта, у ҳам бўлса 1950 йил Туркияга қарши ўртоқлик учрашувида 1:6 ҳисобида ютқазган ва бу терма тарихидаги энг йирик мағлубият ҳисобланади.

Эрон ТЖ 5 та гол ўтказган ўйинлари:

Ж.Корея 0:5 (Осиё ўйинлари-1958)

Австрия 1:5 (Ўртоқлик ўйини, 2000)

4 та гол ўтказган ўйинлари:

Исроил 0:4 (Осиё ўйинлари-1958)

Покистон 1:4 (Осиё кубоги-1960 саралаши)

Туркия 0:4 (RCD Cup-1969)

Перу 1:4 (ЖЧ-1978)

С.Арабистони 3:4 (ЖЧ-1994 саралаши)

Уммон 2:4 (Осиё ўйинлари-1998)

Мексика 0:4 (Ўртоқлик ўйини, 2007)

Баҳрайн 2:4 (Ўртоқлик ўйини, 2009)

Умуман “Осиё шерлари” охирги марта 3+ голни 2019 йил январида Осиё Кубоги доирасида Япония билан баҳсда ўтказиб юборган – 0:3. Шунингдек, Эрон ва Англия тарихда илк бор бир-бирига қарши тўқнаш келди. 

Англия - Эрон 6:2

21 ноябрь 2022 йил. "Халифа Интернейшнл" стадиони

Голлар: Жуд Беллингем 35, - 1:0 (Люк Шоу). Букайо Сака 43, - 2:0 (Харри Магуайр). Раҳим Стерлинг 45, - 3:0 (Харри Кейн). Букайо Сака 62, - 4:0 (Раҳим Стерлинг). Меҳди Тареми 65, - 4:1 (Амир Голизода). Маркус Рэшфорд 72, - 5:1 (Харри Кейн). Жэк Грилиш 90, - 6:1 (Каллум Уилсон). Меҳди Тареми 90+13 пенальти, - 6:2.

Маълумот ўрнида, Англия – Эрон (6:2) баҳси Жаҳон чемпионатлари тарихида асосий бўлими энг узоқ давом этган учрашувга айланди – 117 дақиқа. Бош ҳакам 1-таймга 14 дақиқа, иккинчисига эса 10 дақиқа қўшиб берди.

Бундан ташқари, форслар мундиалда олти ўзгаришни амалга оширган илк терма жамоага айланди. Бунга эронлик дарвозабоннинг бошидан жароҳат олгани туфайли мажбурий алмаштирилиши сабаб бўлган. Қўшимчасига, Меҳди Тареми жаҳон чемпионатлари тарихида асосий вақтда энг кеч гол урган футболчига айланди – 90+13.

Эрон терма жамоаси аъзолари мамлакатдаги ҳолат туфайли Англияга қарши баҳс олдидан давлат мадҳиясини куйлашмади.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика