Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Эрон терма жамоасига ботир мураббий керак News

Эрон терма жамоасига ботир мураббий керак

Tags :  Эрон
Маълумки, Эрон миллий терма жамоаси айни пайтда бош мураббийсиз қолган.

Бельгиялик мутахассис Марк Вильмотс терма жамоани тарк этганидан бери федерация янги мураббий тайинлагани йўқ. Бу эса мухлисларни хавотирга солмоқда. 

Терма жамоанинг ЖЧ саралашдаги ҳолатини зўр деб бўлмайди, шу боис маҳаллий ОАВ зудлик билан мураббий топилмаса бош жамоа янада қийин аҳволда қолиши ҳақида бот-бот ёзмоқда. 

Хусусан Tehrantimes.com сайти Эрон терма жамоасига ботир мураббий кераклиги ҳақида ёзиб, икки нафар номзодни келтириб ўтди. Энг асосий номзод сифатида Амир Галенои кўрсатилган. Лекин "Сепахон" ушбу мураббийни қўйиб юбормоқчи эмас, чунки исфаҳонликлар Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишади. 

Бундан ташқари Амир Галенои 2006-2008 йилда терма жамоани бошқарган, бироқ унинг қўл остида форслар ўзини кўрсата олмаган. Осиё Кубоги-2007да терма жамоа Жанубий Кореяга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, ярим финалга чиқа олмаганди. 

Терма жамоани бошқаришга яна бир номзод бу - Воҳид Хошемиян. Хошемиян Вильмотснинг ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётганди, шу боис ҳозирги муҳитни яхшироқ билади. Ўз пайтида моҳир ҳужумчи бўлган Хошемиян Германияда ўйнаган кезлари "B" ва "A" лицензиясини қўлга киритган, бироқ уни ҳали зўр мураббий деб бўлмайди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика