Latest news

04:01А Серия. Педронинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Лацио"га меҳмонда "Милан" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:08"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан  1 00:51"Тоттенхем" Вернер бўйича қарор қабул қилди  0 00:22АПЛ. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  25 23:52А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродов танаффусда захирага олинди, унинг ўрнига тушган Довбик эса ғалаба голини урди  68 23:22"Манчестер Сити" Де Брюйнега шарт қўйди  5 22:58Сансет Ла Лигада февраль ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Мбаппе, Антони, Педри ва Будимирдан ўзиб кетди  2 22:35"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ: 12 ғалаба, 3 дуранг  18 22:09Ла Лига. "Барса" ўз уйида "Реал Сосьедад"ни тор-мор этди, меҳмонлар 17-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  101 21:53Ла Лигадаги посбон "Арсенал"га йўл олиши мумкин  0 21:30"Ювентус" Антонини МЮдан сотиб олиши учун икки шарт маълум бўлди  0 20:08Роналду "Ал Насср"нинг Теҳронда бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши ўйин учун қайдномасига киритилмади. Нега?  24 19:37ҚПЛ. "Турон" — "Окжетпес" ўйинида гол+пас қайд этган Шаҳбоз Умаров ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди   3 18:57​Федерико Вальверде "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 18:17Қозоғистон. Умаровнинг гол+ассисти "Турон"га биринчи турда ғалаба тақдим этди  7

Эрон терма жамоаси қандай услубда гол уришни яхши кўради? News

Эрон терма жамоаси қандай услубда гол уришни яхши кўради?

Форслар 21 ноябрь куни Ўзбекистонга қарши баҳс олиб боради.

Эрон терма жамоаси 21 ноябрь куни ЖЧ-2026 ва ОК-2027 қўшма саралаш баҳслари 2-босқичи доирасида Ўзбекстонга қарши майдонга тушади.

Мазкур жамоалар сўнгги марта жорий йилнинг 20 июнь куни CAFA турнири финалида ўзаро тўқнаш келишганди ва ўшанда эронликлар 1:0 ҳисобида Тошкентда зафар қучганди.

Шундан сўнг Амир Ғалинои шогирдлари 5 ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Устига-устак мазкур баҳсларда жамоа 16 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўз дарвозасидан атиги битта тўп олиб чиқди. 

Ўзбекистонга қарши тўқнашув олдидан Эрон томонидан сўнгги беш ўйинда рақиблари дарвозасига қандай услубда кўпроқ гол урилгани таҳлил қиламиз.

Болгария - Эрон 0:1

Гол. Ўзбекистондаги мусобақадан сўнг кузги йиғин доирасида эронликлар Болгария билан куч синашиб, Муҳаммад Моҳеби томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонди. Мазкур ҳодиса эронлик футболчининг қарши ҳужумда тўп учун охиригача курашиши ҳамда рақибни хато қилиши мажбур қилиши оқибатида содир бўлди.


Эрон - Ангола 4:0

1-гол. Ўз жарима майдони яқинида тўпга эгалик қилаётган рақибга нисбатан прессинг уюштирган Али Карими тўпни олиб қўйиши натижасида Тареми томонидан дастлабки гол урилди.

2-гол. Марказдан бошланган ҳужум чап қанотга кўчди, рақиб жарима майдонига кириб борган Муҳаммади марказдаги Тарими тўпни оширди, Меҳди эса дарвозани ишғол қилди.

3-гол. Яна марказдаги фаоллик чап қанотга кўчди, Тораби эса рақиб жарима майдонига кириб бориб, марказга тўпни йўналтирди. Муҳаррами эса бўш дарвозага тўп киритди.

4-гол. Ҳожи Сафи чап қанотдан ҳужум бошлади ва марказдаги Карими билан занжир услубида пас ўйнаб, рақиб жарима майдонига кириб борди ва марказдаги Муғанлуга узатма амалга оширди. Унинг шериги эса бир ҳимоячини ортда қолдириб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.


Иордания - Эрон 1:3

1-гол. Ҳимоядан ҳужумга оширилган тўпни рақиб футболчиси қайтарди, аммо қайтган тўпга эгалик қилган Тареми Азмунни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, Эрон ҳужумчиси эса вазиятдан унумли фойдаланди.

2-гол. Ҳимоядан бошланган ҳужум марказга кўчди ва ўнг қанотда фаол ривожланди. Ризояннинг рақиб жарима майдони ёнидан марказ томон узатган тўпни Тареми тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлади.

3-гол. Прессинг натижасида майдон маркази яқинида рақибдан тўп олиб қўйилди ва ҳужум томон оширилдан, бу вазиятда иорданиялик ҳимоячидан абжирроқ ҳаракат қилган Муҳаммади гол урди.


Қатар - Эрон 0:4

1-гол. Ризоян ўнг бурчакдан узатма амалга оширди ва Канани бош билан дарвозани ишғол қилди.

2-гол. Прессинг натижасида рақибдан тўп олиб қўйилди ва чап қанотдан ҳужум бошланди. Муҳаммадининг жарима майдони яқинидан марказга узатган тўпни Жаҳонбахш тўхтатмасдан дарвоза томон аниқ йўллади.

3-гол. Ҳужум чап қанотдан ривожлантирилди, Муҳаммади рақиб жарима майдонига кириб борди ва марказга тўпни узатди, уни эса Азмун тўхтатмасдан дарвозага тепди.

4-гол. Ризоя ўнг бурчакдан узатма амалга оширди ва Канани яна бош билан дарвозани ишғол қилди.


Эрон - Гонгконг 4:0

1-гол. Чап қанотдан ривожланган ҳужум натижасида жарима майдони яқинида Муҳеби марказ томон узатма амалга оширди, уни эса Азмун тўхтатмасдан дарвозага йўллади.

2-гол. Тареми жарима майдонининг чап қисмидан ёриб кирди ва марказга пас берди, Азмун бўш дарвозани ишғол қилди.

3-гол. Тареми тезкор қарши ҳужум натижасида Азмундан пас қабул қилиб, рақиб жарима майдонига кириб борди ва ўзи аниқ зарба йўллади.

4-гол. Ризоян чамаси 20-25 метрлар масофадан жарима зарбасини аниқ ижро этди.


Кўриниб турибдики, эронликлар урган 16 та голдан тенг ярми қанот футболчиларининг (асосан, чап қанот) рақиб жарима майдони ташқариси ёки ичкарисидан дарвоза чизиғига қадар 10-15 метр оралиқда марказ томон узатмасини ҳужумчиларнинг тўхтатмасдан дарвозага йўллаши натижасида содир бўлган.

Шунингдек, 3та гол яккама-якка вазиятга чиқиб бориш орқали ҳужумчиларнинг фаоллиги натижаси урилган. 2та гол эса фаол прессинг маҳсули бўлган. Яна икки тўп бурчак зарбаси натижасида киритилган бўлса, битта гол жарима зарбаси ижросининг маҳорати эвазига урилган.

Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика