Latest news

01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  13

Эрон терма жамоаси декабрда Кот-Д'Ивуар билан ўйнайди News

Эрон терма жамоаси декабрда Кот-Д'Ивуар билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги гуруҳдоши Эрон декабрь ойида БААда йиғин ўтказади.

Карлуш Кейруш шогирдлари Дубай шаҳридаги йиғин доирасида Африка терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда persianfootball.com хабар берди. Дастлаб форслар Марокаш билан келишиб олишганди, бироқ бу жамоа устози Эрве Ренар фикрини ўзгартирди. Марокаш Тунис билан ўйнашга қарор қилди.

Эрон эса айнан Дубайда Африка миллатлар кубогига тайёргарлик кўрадиган Кот-Д'Ивуар миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди. Ҳозирча ўйин санаси маълум эмас.

Кот-Д'Ивуар 14 январдан 5 февралга қадар Габон давлатида бўлиб ўтадиган Африка миллатлар кубогида иштирок этади.

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичи "A" гуруҳида 11 очко билан биринчи ўринда турибди. Жамоа 23 март куни сафарда қатар билан ўйнайди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика