Latest news

17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  2 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  7 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  18 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1

Эрон ўртоқлик учрашувида Уммонга ютқазиб қўйди ВИДЕО News

Эрон ўртоқлик учрашувида Уммонга ютқазиб қўйди ВИДЕО

Кеча Эрон терма жамоаси Маскат шаҳрида Уммон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Унда Карлос Кейруш шогирдлари деярли иккинчи таркиб билан ҳаракат қилиб мағлуб бўлди. Ўйинда бош мураббий жами 17 нафар футболчини майдонга туширди ва уларнинг имкониятларини текширувдан ўтказиб олди. Учрашувда майдон эгаларининг киритган дастлабки иккита голи жуда чиройли чиқди, Эроннинг ягона голини эса иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Муҳсин Мусулмон жарима тўпидан сўнг чиройли тарзда рақиб дарвозасига йўллади.

Энди терма жамоа йиғинига бир қатор легионерлар ва ОЧЛ 1/8 финалида иштирок этган “Истиқлол” клуби футболчилари ҳам қўшилишади.


Уммон – Эрон 3:1 (2-0)

Голлар:
Абдул Азиз Ал Муқбали (20) 1-0, Абдул Салам Амур (29) 2-0, Жобир Ал Қуваси (61) 3-0 - Муҳсин Мусулмон (90+2)

Эрон:
Раҳмон Аҳмади – Ҳуссайин Маҳини (Муҳаммад Хонзода, 74), Муҳаммад Нусрати, Шожа Холизода, Пежман Нури (Муҳсин Мусулмон, 46) – Омид Иброҳими, Муҳаммад Нури (Бахтиёр Раҳмани, 46), Қосим Хададифар (Муҳаммад Ғуломи, 57) – Ғуломризо Ризои (Ризо Ҳагиги, 63) , Меҳрдад Олади (Карим Ансарифард, 46), Эҳсон Ҳожсафи.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаши 4-босқичида 5та ўйиндан 7 очко тўплаб гуруҳда 3-ўринда бормоқда. Форслар сўнгги учта ўйинни Қатар, Ливан ва Жанубий Кореяга қарши ўтказишади.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика