Latest news

03:50Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" учрашувида 8 та гол урилди  102 03:05АПЛ. "Челси" йирик ҳисобда "Саутгемптон"ни мағлубиятга учратди  2 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  3 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  3 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  1 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  10 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  54 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

Эрон нега кеча ўйнади? News

Эрон нега кеча ўйнади?

Эртага, 5 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичининг охирги тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Аммо муддатидан аввал Осиё чемпионати йўлланмасини нақд қилиб қўйган Эрон термаси охирги тур баҳсини кеча ўтказди. Савол туғилади: нима учун эронликлар эртага бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинни кеча ўтказишди?

Бунинг жавоби шундаки, Эрон термаси эртага Теҳрондаги “Озоди” стадионида Гвинея терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 2 ва 5 март тақвимда ФИФА кунлари сифатида кўрсатиб ўтилган. Шу боис Эрон ОФКга мурожаат қилиб, Қувайтга қарши баҳсни 3 мартга кўчиришни сўради. Вазият билан яқиндан танишиб чиққан ОФК бунга кўнди ва ўйинни бошқа кунга кўчирди. Ўз навбатида Қувайт футбол федерациясининг ҳам розилиги олинди.

Маълумки, Эрон ҳам, Қувайт ҳам Осиё чемпионати йўлланмасини ҳал қилиб бўлган. Шу сабаб ўйинни кўчириш унчалик қийинчилик туғдирмаган бўлса керак.  Шундай қилиб саралашнинг “B” гуруҳида эртага фақат битта ўйин ўтказилади, қолган гуруҳларда эса иккитадан.

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. Эртанги ўйинлар тақвими:


“А” гуруҳи
Уммон – Сингапур
Иордания – Сурия

“B” гуруҳи
Таиланд – Ливан

“C” гуруҳи
Ироқ – Хитой
С.Арабистони – Индонезия

“D” гуруҳи
Яман – Малайзия
Қатар – Баҳрайн

“Е” гуруҳи
Ўзбекистон – БАА
Вьетнам – Гонконг
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика