Эрон ҳукумати "Фулад"нинг тўрт нафар футболчисини клубга қайтарди
16 mar 2015 13:44
News
Эрон ҳукумати "Фулад"нинг тўрт нафар футболчисини клубга қайтарди
Осиё чемпионлар лигасида "Локомотив" билан бир гуруҳда кураш олиб бораётган "Фулад" сафига ҳарбий хизматни ўтаётган тўрт нафар футболчи қайтиб келди.
Гап шундаки, Эронда ҳар бир йигитнинг ҳарбий хизматга бориши мажбурий ҳисобланади ва бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарори бор. Айнан ушбу қарорга мувофиқ "Фулад" клубидан тўрт нафар футболчи - Бахтиёр Раҳмони, Соруш Саеди, Соруш Рафеи ва Шаҳаб Карами ҳарбий хизматга жўнаб кетганди. Бироқ мамлакат ҳукумати бу футболчиларнинг яна жамоага қайтиб, ОЧЛда "Фулад"га ёрдам беришига рухсат берди. Энди бу ўйинчилар бемалол ОЧЛнинг кейинги баҳсларида майдонга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Фулад" дастлабки икки турдан сўнг 3-ўринда бормоқда ва бу жамоа навбатдаги турни ўз майдонида "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, "Фулад" дастлабки икки турдан сўнг 3-ўринда бормоқда ва бу жамоа навбатдаги турни ўз майдонида "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments