Latest news

14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  0 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   1 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  5 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  7 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  14 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  7

Эрон билан ўйинга 11 кун қолди. Ҳаяжон ортиб бормоқда News

Эрон билан ўйинга 11 кун қолди. Ҳаяжон ортиб бормоқда

Эрон билан ўйин яқинлашгани сайин ҳаяжон кўпайиб бормоқда. Бу орада Таиланд билан бўладиган ўйинни ҳам гўёки унутиб қўйгандекмиз.

6 июнь куни Тошкентда Таиланд термаси меҳмон бўлади. Бу жамоага қарши ўртоқлик учрашуви "Бунёдкор" стадионида кечади ва 20:00да бошланиши режалаштирилган.

Шундан сўнг 12 июнда Теҳронда Эрон термаси меҳмони бўламиз. ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган бу учрашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Агар ғалаба қозонсак, мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун қулай имкониятга эга бўламиз.

Мабодо мағлуб бўлсак, (бу ҳақда ўйлашни ҳам истамаймиз), унда Эрон саралаш босқичи тугашига икки тур қолганида расман ЖЧга чиққан жамоа ҳисобланади.

Биласизми, шу пайтгача Эрон билан ўша машҳур "Озоди" стадионида фақат бир марта ўйнаганмиз ва ҒАЛАБА қозонганмиз. Бу воқеа 2012 йилнинг 14 ноябрида содир бўлганди. ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган беллашувда БИЗ ютганмиз.



Ҳозиргидек эсимда, учрашувни "Спорт" телеканали орқали устоз шарҳловчи Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаев шарҳлаб боргандилар. Ўйиннинг 71-дақиқасида Улуғбек Бақоев томонидан киритилган ягона гол бизга уч очко келтирганди. Эсингиздами, финал ҳуштаги чалинганидан сўнг Азиз Ҳайдаровнинг бош ҳакам Али Бадвавини қучоқламоқчи бўлгани. Мана шу ўйин Эрон - Ўзбекистон баҳси бўлади.

Сайтимизни кузатишда давом этинг, Теҳрондаги учрашув қаҳрамони Улуғбек Бақоев ва ўйинда қатнашган бошқа футболчилар билан суҳбатлар қилишни мақсад қилиб қўйганмиз. Айтганча, ўша пайтда терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов эди.

Х.Холиқов.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика